Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳолати тўғрисида 2016 йил 30 январдан 5 февралгача бўлган маълумотни маълум қилади


I. Давлат рўйхатидан ўтказилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги 1/10-сон «Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2016 йил 3 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2758 (2016 йил 8 февралдан кучга кирди).

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2016 йил 27 январдаги 05/ҚҚ, 03/ҚҚ-сон «Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида саралаш тест синовларини ўтказиш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори.

2016 йил 3 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2480-2 (2016 йил 8 февралдан кучга кирди).

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 28 январдаги 3, 2016-05-сон «Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар (уяли алоқа компаниялари) томонидан рентабеллик даражасига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини қўллаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.

2016 йил 3 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2759 (2016 йил 8 февралдан кучга кирди).

4. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 29 январдаги 21-сон «Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи.

2016 йил 3 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1551-3 (2016 йил 8 февралдан кучга кирди).

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг 2016 йил 1 февралдаги 2, 111-сон «Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари тўғрисида намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори.

2016 йил 3 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2580-1 (2016 йил 8 февралдан кучга кирди).

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитасининг 2016 йил 1 февралдаги 3, 1-мб-сон «Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори.

2016 йил 3 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2633-1 (2016 йил 8 февралдан кучга кирди).

7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 28 декабрдаги 35/7-сон «Давлат қисқа муддатли облигациялари чиқарилишлари билан ишлаш ва уларни муомалада бўлиши тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори.

2016 йил 5 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 552-3 (2016 йил 8 февралдан кучга кирди).

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлигининг 2015 йил 31 декабрдаги 2015-36, 113-сон «Давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат божи тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

2016 йил 5 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2760 (2016 йил 8 февралдан кучга кирди).

9. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 6 январдаги 27-сон «Спорт ҳакамлари ва спорт ҳакамларининг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи.

2016 йил 5 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2761 (2016 йил 8 февралдан кучга кирди).

II. Давлат реестридан чиқарилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг «Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари тўғрисида намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2580, 2014 йил 5 май).

Адлия вазирининг 2016 йил 3 февралдаги 28-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

2. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг “Спорт ҳакамлари ва спорт ҳаками тоифалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи (рўйхат рақами 2324, 2012 йил 6 февраль).

Адлия вазирининг 2016 йил 5 февралдаги 32-мҳ-сон буйруғи билан давлат реестридан чиқарилди.

Мазкур ҳужжатлар қонунчиликка ўзгартириш киритилиши ва/ёки янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан давлат реестридан чиқарилди.