Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Ҳазрат Навоий – чинакам миллат қуёши


Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида ғазал мулкининг султони, давлат ва жамоат арбоби, буюк мутафаккир мир Алишер Навоийнинг 575 йиллигига бағишлаб “Ҳазрат Навоий – чинакам миллат қуёшимавзусида учрашув тадбири ўтказилди.1.jpg

Ушбу тадбирда Термиз давлат университети маънавий-маърифий ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи, филология фанлари номзоди, шоира Муҳайё Ҳамраева иштирок этиб, ўз сўзида, буюк бобокалонимиз томонидан бизларга қолдирилган буюк маънавий мерос, унинг орадан узоқ давр ўтган бўлишига қарамасдан, ҳали-ҳануз долзарблиги ва аҳамиятлилигини йўқотмаганлиги, аксинча инсон камолотида бой маънавий озуқа бўлиб хизмат қилаётганлигини таъкидлади.

Жумладан, муҳтарам юртбошимиз И.Каримов ҳазрат Навоийнинг нафақат миллат, балки бутун башарият маънавиятини бойитишдаги улкан хизматларини эътироф этиб, шундай таъриф берганлар: “Бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир”.

Дарҳақиқат, А.Навоий буюк адабий мерослар устида қалам тебратар экан, ҳаётий тимсолларнинг кўз билан илғаб бўлмайдиган даражадаги хусусиятларини ўз асарларида тасвирлайди.

Ушбу тимсолларни тасвирлаш жараёни бирмунча нозик, уни бундай бир томонлама ва юзаки қарашлар билан қабул қилиб бўлмайди. Чуқур илдиз отган ноаниқ моҳиятни фақат Алишер Навоий англаб етган ва уни аҳли донишга намойиш этган. Унинг шеър-у достонлари, илмий ва тарихий асарлари, хотира ва ёзишмалари рухий дунёмизни ниҳоятда бойитадиган, ақл-тафаккуримизни чархлайдиган, юртимиз тарихи ва унинг буюк сиймолари ҳақида жуда қимматли маълумот берадиган дурдоналардир. Улар орасида 5 улуғвор достонни ўз ичига олган “Хамса”, айниқса алоҳида эътиборга лойиқ.

1.jpgБундан ташқари, А.Навоий ўзбек адабиётида шеърий девони яратиш анъанасини ҳам “ҳадди аълоси”га кўтарганлиги, шоирнинг саккизта девони мавжудлини, шулардан еттитасини расмий девон услубида бевосита Навоийнинг ўзи тузганлиги ифтихор билан тилга олинди.

Шунингдек, дастлабки девонини унинг машҳур бўлиб кетган шеърларини тўплаб замондошлари тузишганлигини, бу қўлёзма девони шартли равишда “Илк девон” номи билан юритилиши ҳақида тўхталиб, Алишер Навоий умирининг охирларида Фоний тахаллуси билан форсий тилда яратган ўн икки минг мисрадан ортиқ шеърини тўплаб, “Девони Фоний”ни яратганлигини билдириб ўтди.

Қизиқарли ўтган учрашув давомида барча иштирокчилар томонидан мавзу юзасидан билдирилган саволларга тегишли жавоблар берилди.