Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш


Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда “Зилзила оқибатида юзага келадиган фавқулодда вазиятларда аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 1.jpg

Маърузачилар давра суҳбатини ташкил этишдан асосий мақсад, бошқарма ходимларини ушбу соҳадаги ҳуқуқий меъёрий хужжатлар билан таништириш ҳамда фавқулодда вазиятлар содир бўлганда саросимага тушмасдан, вазиятга тўғри баҳо бериб ҳаракат қилиш, ўзларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга ўргатишдан иборат эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Шундан сўнг, вилоят фавкулодда вазиятлар бошқармаси аҳолини ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази катта ўқитувчиси Л.Джамилова ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 июлдаги қарорининг мазмун-моҳияти ва зилзила оқибатлари ҳақида тўхталар экан, ернинг энг устки қатлами унинг қобиғи эканлигини, ер қобиғининг чуқурлиги қуруқликларда 30-50 километрни ташкил этиши, баъзи жойларда эса 70 километиргача бориши, океанларда эса 6-8 километирни ташкил этиши ҳақида тўхталди.

Шунингдек, ер қатламларида доимо мураккаб кимёвий, физикавий жараёнлар тўхтовсиз бўлиб туриши, булардан биринчиси - солиштирма оғирликлар яъни, оғир жинсларнинг доимо пастга, енгил жинсларнинг юқорига бўлган ҳаракати кўрсатилган.

Иккинчиси - радиоактивлик хоссаси асосида бир жинслардан иккинчисининг ҳосил бўлиши ёки жинсларнинг бир ҳолатидан иккинчи ҳолатга ўтиш натижасида энергия ажралишидир. Бундай реакциялар содир бўлишига сабаб, ернинг чуқур қатламларида жуда катта босим ва иссиқлик мавжудлигидандир. Бу эса радиоактивлик хоссасига асосан бир жинсларнинг иккинчисига айланишига ва иссиқлик энергияси ажралишига олиб келишлигидадир. Энергиянинг сақланиш қонунига асосан у йўқолиб кетмайди.1.jpg Ҳосил бўлган энергия ернинг остида жуда катта ҳажмдаги жинсларни ҳаракатга келтиради. Ўз навбатида бу кучлар ернинг устки қатламларини, ер қобиғини ҳаракатга келтиради ва “Тектоник зилзила” ҳосил бўлиши ҳақида тушинтириш берди.

Бундан ташқари, фавқулоддда вазиятларнинг келиб чиқиш сабабларига кўра, турлари, улар юз берганда тўғри ҳаракат қилиш қоидалари, ушбу соҳада ҳозирги кунда амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазият содир бўлганда тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш, тайёргарликларни тўғри баҳолаш ва амалий ёрдам бериш ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Қизиқарли ўтган давра суҳбати давомида барча иштирокчилар томонидан мавзу юзасидан билдирилган саволларга тегишли тушунтириш ва изоҳлар берилди.