Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

“Ягона дарча” имкониятлари


Сурхондарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида “Ягона дарча” марказлари хизмат кўрсатишни бошлади. 1.jpgШу жиҳатдан вилоят адлия бошқармасида “Ягона дарча” марказларининг кенг имкониятларига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Унда сўзга чиққанлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 2015 йил 28 сентябрь кунидаги “Тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 ноябрдаги “Тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатадагин ягона марказларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорларининг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтдилар.

1.jpgТадбирда мазкур ҳужжатлар асосида амалга оширилаётган ишлар, янги ташкил этилган марказларда тадбиркорлар учун яратиладиган қулайлик ва имкониятлар ҳамда улардан фойдаланиш тартиблари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, маърузачилар тадбир иштирокчиларига ташкил этилган “Ягона дарча” марказларининг асосий вазифа ва функциялари, марказ ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳам тушунтириш беришди.

Бундан ташқари, марказлар фаолиятида юзага келаётган долзарб муаммолар муҳокама қилиниб, уларнинг ечими юзасидан бир қанча аниқ таклифлар билдирилди.