Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Ёшлар гиёҳвандликка қарши


Маълумки, XX асрнинг охирларига келиб, гиёҳвандлик умумбашарий муаммога айланган, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси чегара билмас жриканч кучга, инсониятга жуда катта хавф туғдира бошлаган, натижада, унинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида бир қатор халқаро конвенциялар қабул қилинган.1.jpg Жумладан, 1961, 1971, 1988 йилларда қабул қилинган конвенциялар гиёҳвандликка қарши курашда нафақат халқаро, балки ҳар бир иштирокчи давлатнинг ички тизими яратилиши лозимлигини белгилаб беради, Ўзбекистон Республикаси ҳам гиёҳвандликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш борасидаги халқаро конвенцияларнинг тўлақонли иштирокчиси бўлиб, ушбу конвенциялар юзасидан олинган мажбуриятларнинг амалий чора-тадбирларини ишлаб чиқмоқда.

Гиёҳвандликка қарши кураш муаммоси у ёки бу мамлакатнинг ички муаммоси бўлибгина қолмай балки глобал даражадаги аҳамият касб этади. Унга қарши кураш жаҳон ҳамжамиятидан бутун куч ва имкониятларни бирлаштириб ҳамкорликда комлекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, уларни биргаликда адо этишни тақозо этади.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси ва вилоят наркология диспансери идоралари масъуллари ҳамкорлигида Термиз шаҳридаги 2-сон академик лицейда “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида учрашув ўтказилди.

Тадбирда маърузачилар гиёҳвандлик ва унга қарши кураш муаммоси фақат Ўзбекистон Республикаси учун эмас, балки бутун инсоният учун хавф туғдираётган глобал даражадаги долзарб муаммолардан бири эканлигини такидлашди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов БМТ бош ассамблеясининг 
48-сессиясида “Биз ана шу иллатга қарши курашда кенг кўламли ҳамкорлик қилиш тарафдоримиз. Жаҳонда ишлаб чиқарилаётган гиёҳвандлик моддаларнинг талайгина қисми Марказий Осиёда тайёрланганлиги ёки у орқали ташиб ўтаётганлиги ҳеч кимга сир эмаслигини, наркобизнеснинг транзит йўналишлари бир минтақада жамланишининг ўзиёқ мана шу даҳшатли ҳодисани тугатишда жаҳон ҳамжамияти ўз имкониятларини жамлаб ишга солиш учун етарли асос эканлигини, Ўзбекистон барча манфаатдор мамлакатлар ва ташкилотлар билан бу борада ҳамкорлик қилишга тайёр” деб таъкидлаган эдилар.

1.jpgГиёҳвандликка одатда иродаси кучсиз, ўзини тия олмайдиган, ўткир сезгиларни ўзида синаб кўришга қизиқувчан, руҳан заиф ва ўта худбин кишилар берилувчан бўлиши, ёшлар тарбиясидаги нуқсон ва камчликлар, гиёҳванд моддаларини истеъмол қилиб юриувчи катта ёшдагиларга тақлид ва хавс, оиладаги нохуш шароит (ота-онасининг ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликка берилиши) ҳамда гиёҳванд моддаларини осон топилиши ёки қўл остида бўлиши ҳам гиёвандликка сабаб бўлиши мумкинлиги айтиб ўтилди.

Гиёҳвандликка мубтало бўлганларда хасаталик борган сари кучая бориб одатда кутилмаган ёмон оқибатларга олиб келишини, гиёҳвандликнинг алоҳида ижтимоий йўналишларга эга эканлиги, яъни, ёшлар ва хусусан вояга етмаганлар, шунингдек аёллар орасида кенг тарқалиб бораётганлиги унинг хавфлилигини янада ошиб бораётганлигидан далолат беради. Шундай экан гиёҳвандликка қарши кураш давлат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вазифаси бўлмасдан, балки унга барчамиз бирдай масъул бўлмоғимиз лозимлиги такидланди.

Маърузачилар томонидан тадбир сўнгида, ёшлар томонидан берилган барча саволларга атрофлича жавоб берилди.