Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Ватан келажаги сенинг қўлингда


1.jpgСурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Термиз мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида вилоят ИИБ бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича (омбудсман)нинг вилоят бўйича минтақавий вакили ҳамкорлигида “Ватан келажаги сенинг қўлингда” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда маърузачилар ватан сўзи бизнинг қалбимизга она алласидан, унинг қайноқ муҳаббатида сингишини, маълум бир муддатда ўз уйимиздан сал олисироқда яшаб қолсак, кўнглимиз ғаш бўлишлигини, ҳар қандай кўнгилочар нарсалар ҳам бизни қувонтира олмаслигини, негаки биз уйимизни қўмсай бошлашимизни, ватанга бўлган муҳаббат, уни ардоқлаш, она-ватанга тегишли бўлган ҳар бир нарсани муқаддас билиш, ўзини шу ватан кенгликларига дахилдор деб ҳис қилиш ҳақиқий инсонларга хос эканлигини такидлашди.

Шунингдек, бу азиз кунларга халқимиз осонликча эришгани йўқлигини, бегуноҳ кишиларнинг муборак руҳларини шод этмоқ учун ватанимизнинг ҳар бир фуқароси қўлидан келганича хайрли ишларни бажариши шартлигини, “Мустақиллик” деган буюк неъматга эришгач, буюк келажак барпо этишга киришилганлигини, бу борада мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш учун интилишимиз кераклигини, Ўзбекистоннинг келажаги ёшларнинг қўлида эканлигини тушунтирдилар.

Халқимизда бир нақл бор: “Олдингдан оққан сувни қадри йўқ”. Моҳиятан бизни ўйга толдирадиган бу нақлни тинчлик маъносида ҳам қўлласак бўлади. Шукурлар бўлсинки, бошимизда тинч осмон, оёғимиз остида унумдор ер, сув бор. Муҳими, ота-онамиз ва ватанимиз бағрида, тинчлик замонида яйраб яшаяпмиз. Тинчлик энг улуғ неъмат, Ўзбекистонимиз буюк мақсадлар сари интилмоқда, барча йўлларни бизнинг келажагимиз учун очиб бермоқда.

Шундай экан, ёшлар ҳалқимиз равнақи йўлида қайғуриб, келажакда янада юксак даражаларга эришиш учун ўз кучи ва билимига таяниб, юртимизнинг гуллаб-яшнашига ўз ҳиссасини қўшиши лозимлиги ҳақида айтиб ўтилди.

1.jpgТадбир давомида маърузачилар ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини ошириш, улар орасида ҳуқуқий тарбияни шакллантиришда давлат ва жамоат ташкилотларининг роли ва ўрни алоҳида аҳамият касб этишини, ҳуқуқий демократик жамият қуришда аввало аҳолининг, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятининг юксак бўлишини, ўз хатти-ҳаракатларини англай билиши ва ўзини-ўзи бошқара олиши лозимлиги ҳақида тўхталдилар.

Бундан ташқари, тадбир давомида ёшлар ўртасида гиёҳвандлик, жиноятчилик ва барча бузғунчи ғояларни олдини олиш ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан бир қатор таклифлар илгари сурилиб, тегишли тавсялар ишлаб чиқилди.