Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Янги таҳрирдаги Қонун лойиҳаси муҳокамаси


1.jpgСурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан O’zLiDeP вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Термиз шаҳридаги “Тадбиркорлар маркази”да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир ўтказилди.

Таъкидланганидек, мазкур қонун қабул қилингандан буён 22 йилдан зиёд вақт ўтди, ўтган давр мобайнида кенг қамровли ислоҳотлар натижасида меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, ходимлар соғлигини сақлашга қаратилган, шу жумладан, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини кучайтиришни назарда тутувчи қатор қонунлар қабул қилинди, меҳнат муҳофазасига ёндашувлар ҳам ўзгарди. 1.jpg

Йиғилиш иштирокчилари қонун лойиҳасида кўзда тутилган янги нормалар халқаро принциплар ва стандартларга мувофиқ лозим даражадаги меҳнат шароитларини яратиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ўтган даврда иш берувчилар сони салмоқли даражада ортган бир шароитда мамлакатимиз иқтисодиётининг янада юксалишида муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар. Бугунги кунда тегишли соҳалар учун кадрлар тайёрлашга ва уларнинг малакасига қўйиладиган талаблар кучайиб бормоқда. Соҳанинг ҳуқуқий таъминоти ва уни тартибга солувчи ҳужжатларни ўз вақтида такомиллаштириш эса айниқса долзарбдир.

1.jpgСўзга чиққанлар қонунчилик ташаббуси субъектининг қонунда меҳнат муҳофазаси соҳасидаги “касбий хавф-хатар”, “меҳнат муҳофазаси аудити” каби алоҳида тушунчаларни аниқ белгилаш тўғрисидаги таклифи ўз вақтида ва тўғри билдирилган ташаббус экани, бу эса меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини янада тўлиқ акс эттиришини айтиб ўтишди.

Бундан ташқари, қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳасини қабул қилишдан мақсад қонун нормаларини янги қабул қилинган қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлаштиришдан, ташкилотларда иш берувчининг ва ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажариш бўйича масъулиятини оширишдан, махсус ваколатли давлат органининг,1.jpg давлат бошқаруви бошқа органларининг меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш юзасидан тегишли назоратни таъминлаш борасидаги вазифаларини белгилашдан иборат эканлиги айтиб ўтилди.

Тадбир давомида қонун лойиҳасини маромига етказиш, уни ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштириш юзасидан иштирокчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар қизғин муҳокама қилинди. Унинг якунида қонун лойиҳасининг муҳокамаси бўйича тегишли тавсиялари ишлаб чиқилди.