Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Гиёҳвандлик – жаҳолат ботқоғи


 Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича (Омбудсман)нинг Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими вакилиги ҳамкорлигида Жарқўрғон туманидаги 1-сон умумий ўрта таълим мактабида “Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандликнинг олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 1.jpg

Давра суҳбатида сўзга чиққанлар, мустақиллигимизнинг шарофати билан ёшларимиз ҳозирда фан, санат, спорт ва бошқа соҳаларда тараққиётнинг янги-янги чўққиларини забт этаётганликларини қайд этишди.

Мамлакатимизда ёшларнинг камол топиши, уларнинг манфаатларини янада тўлиқ таъминлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ёш авлодни ҳаётга қатъий эътиқод ва қарашлар, менталитетимизга ёд бўлган зарарли ғоя ва оқимларга қарши тура оладиган миллий ҳамда умуминсоний кадриятлар руҳида тарбиялаш, уларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

Албатта, ёш авлод келажаги учун қайғуриши, миллат ва Ватан тақдирини ўйлаш халқнинг эртанги ёруғ кунини барпо этмоқ учун қилинаётган эзгу ишлар пойдевори эканлиги таъкидланди.

Бироқ жаҳонда халқлар, миллатлар келажагига таҳдид туғдирувчи бир қанча омиллар ҳамон сақланиб қолмоқда. Ана шундай хатарлардан бири - гиёҳвандлик балосидир. Глобал муаммога айланган ушбу иллатга қарши курашишда давлатлараро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади.

Юртимизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, судлар ва бошқа ваколатли идоралар наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича аниқ мақсадли комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга, шунингдек, бу иллатнинг тарқалишини олдини олиш, идоралараро ва халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

1.jpgЖумладан, Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳокимликлар, манфаатдор идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида ҳар йили февраль ойида “Ёшлар орасида наркотик моддаларнинг тарқатилишига қарши кураш ойлиги”ни ўтказиш анъанага айланди. Ўтган йилги ойликда наркотик моддалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, ушбу оғу олди-сотдиси билан шуғулланувчиларни аниқлаш ва фаолиятига чек қўйишга қаратилган тадбирлар ташкил этилди.

Ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун, аввало, организмда унга қарши иммунитет ҳоcил қилиниши даркор. Демак, гиёҳвандликка қарши курашиш, усмир ва ёшларни бу балодан асраш учун тарғибот-ташвиқот ишлари кўламини янада кенгайтириш, шу орқали фуқароларимиз онгу-шуурида иммунитетни кучайтиришимиз зарур.

Тадбирда вилоятда вояга етмаганлар ўртасида ва коллежларда таҳсил олаётган ёшлар ўртасида содир этилган жиноятлар ҳақида тўхталиб, бунга барча тадбир иштирокчиларининг эътиборлари қаратилди.

                                                 Â