Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Ишлар сарҳисоби ва режалари


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси Ҳайъатининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. 1.jpg

Йиғилишда Адлия бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан 2015 йил давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Хусусан, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида, Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 163 та қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан 151 тасига розилик визаси қўйилган ва 12 таси қонун ҳужжатларига номувофиқлиги сабабли тегишли хулосалар билан қайтарилган.

Масалан, бошқарма томонидан судларга жами 1.592 та 32. млрд. 79 млн. сўмлик даъво аризалари киритилган.

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан ўтган йилда 37 та ноқонуний текшириш ҳолатлари аниқланган.

Бошқарма томонидан жами бўлиб 166 та мансабдор шахсларнинг қарорлари ва ҳаракат (ҳаракатсизлик)лари бекор қилинган ёки ижродан тўхтатилган.

Хозирда вилоятимизда ФҲДЁ органларида 12 та мудира фоалият кўрсатмокда, ФҲДЁ органлари томонидан 2015 йилда жами 98 минг 724 та фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ишлари амалга оширилган бўлиб, шунга кўра, 1 млрд. 53 млн. сўм давлат божи, 1 млрд. 868 млн. сўм герб йиғими ундирилган ҳамда 98 млн. сўмлик пуллик ҳуқуқий хизматлар кўрсатилган.

Вилоятдаги 29 та нотариал идораларда 19 та нотариуслар фоалият кўрсатмоқда, улар томонидан ўтган даврда 259.835 та нотариал ҳаракатлар амалга оширилган бўлиб, шунга кўра 12 млрд. 906 млн. сўм давлат божи, 492 млн. сўм герб йиғими ундирилган ҳамда 1 млрд. сўмлик пуллик ҳуқуқий хизматлар кўрсатилган.

Шунингдек, ҳайъат йилиғишида бошқарма тизимларидаги ДНИ ва ФҲДЁ бўлимларида ўтказилган комлекс текширишлар ҳам муҳокама қилинди.

1.jpgБундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳақидаги Қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси ҳамда Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси ва уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларидаги бўлимлари негизида тегишлича вазирликнинг Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларидаги бўлимлари тузилганлиги муносабати билан бошқарманинг айрим идоравий меъёрий ҳужжатларини ушбу қарор талабларига мослашитириш масаласи ҳам кўриб чиқилиб, бошқарма ҳайъатининг қарорлари билан тасдиқланган идоравий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.