Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

МАМЛАКАТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ГАРОВИ


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томониданЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси инсон хуқуқлари бўйича (Омбудсман)нинг Сурхондарё вилояти худудий бўлими вакилиги ҳамкорлигида Термиз туманидаги 1-сон ўрта таълим мактабида“Ёшлар ва қонун” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.1.jpgДавра суҳбатида маърузачилар таълим-тарбия, спорт, санъат, илм-фан, ижод, бунёдкорлик йўлида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар, давом этаётган буюк саъй-ҳаракатлар хусусида сўз юритдилар.

Маълумки, бугун Республикамиз аҳолисининг қарийб 35 фоизи 16 ёшгача бўлган болалар, 65 фоиздан зиёди эса 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Бу эса ўз-ўзидан ҳуқуқий таълим-тарбия билан боғлиқ фаолиятни янада кучайтиришни тақозо этади.

Шу ўринда алоҳида таъкидлашимиз керакки, кучли ижтимоий сиёсат принципларига асосланган ҳолда ёшларнинг ва вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қатор қонунларда мустаҳкамлаб қўйилди. 1991 йил 20 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонун ёшларнинг ижтимоий ҳамда маънавий камол топиши учун шарт-шароит яратиб беришга қаратилган ёшларга оид сиёсатни ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишнинг қонуний асосини яратиб берди.

Шунингдек, Оила кодекси, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги, “Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги қонунлар ёшлар ва вояга етмаганлар тарбиясида, уларни соғлом турмуш тарзига ўргатишда, иш билан банд қилишда, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим ҳуқуқий база вазифасини ўтамоқда.

Бундан ташқари, Президентимизнинг 1997 йил 25 июндаги “Ҳуқуқий тарбия­ни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳу­қуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганишини яхшилашҳақида”ги Фармони, Олий Мажлиснинг 1997 йил 29 августдаги “Жамиятда ҳу­қуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури тўғрисида”ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 29 майдаги “Жамиятда ҳуқу­қий маданиятни юксалтириш Миллий дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, давлатимиз раҳбарининг 2001 йил 4 январдаги “Ўз­бе­кистон Республикаси Конс­титуциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисидаги Фармойиши қабул қилинди.

Халқимизда “Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр қил”, деган серҳикмат мақол бор. Шундан келиб чиқиб, ҳозирги таҳликали дунёнинг бир қатор мамлакатларида кузатилаётган турли тўс-тўполонлар, тартибсизликлар негизига эътибор берадиган бўлсак, уларда давлатнинг ўсиб-униб келаётган ёшларга, уларнинг ҳаётдаги қизиқишлари, ҳуқуқ ва манфаатларига эътиборсизлиги, улардаги ёшларга оид сиёсатнинг ҳозирги замоннинг янги таҳдидларига жавоб бермаслиги оқибатини кўриш мумкин. Уларда, айниқса, ёшлар ва вояга етмаганлар тарбияси, уларни иш билан банд қилиш, соғлом турмуш тарзига ўргатиш ўз ҳолига ташлаб қўйилгани ачинарли эканлиги ҳақида туштириш бердилар.

1.jpg Айниқса, бугунги замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ривожланган асрда кимлардир бу технологияларни бунёдкорлик, илм-фан, тараққиёт йўлида қўлласалар, кимлардир ижтимоий тармоқлар орқали миллионлаб онги мўрт, ҳаётда мустақил фикрлашга, позицияга эга бўлмаган ёшларни ва вояга етмаганларни тўрга тушириш ва ўз қабиҳ мақсадларини амалга ошириш йўлида фойдаланмоқдалар. Мақсад-ёшлар ва вояга етмаганлар қалбини эгаллаш, муайян мамлакат ёки минтақадаги бирор миллат ёхуд халқнинг онгига, унинг сезги-туйғуларига таъсир ўтказиш, уни ўз дунёқарашига бўйсундириш, маънавий жиҳатдан заиф ва тобе қилиш эканлиги ҳақида сўз юритилди.

Бундан ташқари, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик, ташқи меҳнат миграцияси, мунтазам дарсга келмасликнинг оқибатлари ҳақида ҳам фикр билдирилди.

Учрашув жараёни ўзига хос баҳс – мунозара усулида ташкил этилиб, ёшларга ва вояга етмаганларга жиноятчиликнинг олдини олиш ҳақида ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунчалар берилди.