Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Ҳуқуқий маданият демократик жамият пойдевори


Қонунлар ва қонун ости ҳужжатларининг аҳоли ва ижрочиларга етказиш, уларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва қонунчиликдаги янгиликларнинг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари бирлашмалари мажлислар залида Олий мажлис палаталари аъзолари, 1.jpgмаҳаллий Кенгашлар депутатлари, марказий сайлов комиссияси аъзолари, вилоят жиноят ва хўжалик ишлари бўйича судъялар, вилоят прокуратураси, вилоят адлия бошқармаси вакиллари ва вилоятдаги барча давлат бошқаруви органлари ва нодавлат-нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирокида “Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун ва моҳиятини аҳолига ва ижрочиларга етказиш масалалари” мавзусда семинар ўтказилди.

Анжуманда таъкидлаганидек, ватанимизнинг ривожланиши ва ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан халқнинг ҳуқуқий онги ҳамда ҳуқуқий маданияти даражасига боғликдир. Шахснинг сиёсий фаоллиги, унинг чинакам фуқаровий муносабатлар ва демократик ислоҳотларга интилувчанлигини оширишда муҳим омил эканлигини бугун замоннинг ўзи исботлаб бермоқда.

Бу борада энг муҳим қадамлардан бири мухтарам Президентимиз томонидан 1997 йил 25 июнда “Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, 1.jpgаҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос қадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида”ги Фармони қабул қилиниши бўлди десак муболаға бўлмайди.

Шунингдек, тадбирда Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан қонун ҳужжатларини аҳолига етказиш ва уларга риоя этилишини таъминлашда амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Семинар мунозаларга бой тарзда ўтди ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.