Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

“Ягона дарча” хизмати: тез ва қулай


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси Жарқўрғон тумани “Маданият уйи”да Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, “Unicon” давлат унитар корхонаси, 1.jpgвилоят ҳокимлиги, “Ягона дарча” марказлари, давлат хизматларини кўрсатувчи идоралар, Савдо саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, вилоят ҳокимлигининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияарни ривожлантириш вазирлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят давлат солиқ бошқармаси, Марказий банк бош бошқармаси ходимлари ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида семинар ўтказилди. Унда Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказлар фаолиятини ташкил этиш ва улар орқали давлат хизматлари кўрсатишга оид” Қўлланманинг мазмун моҳияти ва қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси “LexUZ”дан фойдаланиш тартиби муҳокамалар марказида бўлди.

Семинарда иштирокчиларга “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказлар фаолиятини ташкил этиш ва улар орқали давлат хизматлари кўрсатишга оид” Қўлланманинг мазмун моҳияти ва қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси “LexUZ”дан фойдаланиш тартиби тушунтирилди ҳамда “Ягона дарча” марказларнинг ҳар бирига 2 тадан қўлланма тарқатилди.

1.jpgБундан ташқари, “Unicon” давлат унитар корхонаси масъул ходимлари томонидан “Е-Ижро” тизимида ишлаш тартиби ва амалиётда вужудга келаётган муаммолар тўғрисида йиғилганларга атрофлича тушунчалар берилди.

Ўқув семинари якунида “Ягона дарча” марказларининг ташкил этилиши тадбиркорларнинг мурожаатлари қисқа муддатларда ҳал этилишига, уларнинг ортиқча сарсон бўлишининг олдини олишга, давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузган мансабдор шасхларга нисбатан ўз вақтида жавобгарлик чораларининг қўлланилишига ва қонунбузилишларнинг қисқа муддатларда бартараф этилишига ёрдам бераётганлиги алоҳида таъкидланди. Мазкур йўналишдаги тарғибот тадбирларини янада кўпроқ ўтказиб борилиши лозимлиги мақсадга мувофиқ деб топилди.