Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш


1.jpgСурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда “Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш” ҳамда Ўзбeкистoн Рeспубликaсининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги ва “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонунлариннинг мазмун-моҳияти мавзуларида Термиз давлат университетида тадбир ўтказилди.

Учрашувда маърузачилар ҳозирда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳамда ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирлари ва бу борада қабул қилинган Қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тўғрисида тўхталиб, ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Жумладан, тадбирда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш тўғрисида вилоят адлия бошқармаси ва Ички ишлар бошқармаси томонидан мунтазам равишда ҳамкорликда тарғибот тадбирлари ўтказилаётганлиги, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш учун ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун спортга ва кўпроқ китоб ўқишга жалб қилиш, таълим муассасалари, 1.jpgмаҳалла ва ота-оналар ўртасида доимий равишда ҳамкорлик ўрнатилиши лозимлиги таъкидланди ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тушунчаси, турлари, шунингдек вилоятда ёшлар орасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг олдини олиш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида қизиқарли маълумотлар айтиб ўтилди.

Тадбир якунида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш учун шу каби ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ҳамкорликда ўтказилишини янада кенгайтириш лозимлиги ҳақида хулосага келинди.

Учрашув жараёни ўзига хос баҳс – мунозара усулида ташкил этилди ва иштирокчилар томонидан барча берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.