Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Аёл - ҳуқуқ ва бурч


Узун туманидаги 14- сон умумтаълим мактабида тегишли идоралар билан ҳамкорликда ”Халқаро оила”куни муносабати билан “Аёл-ҳуқуқ ва бурч”, “Ёшлар диний экстремизмга қарши!” ва “ Кеча ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгалашимиз керак ” мавзуларида ёшлар билан ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. 1.jpg

Ушбу тадбирда сўзга чиқанлар ўз мърузаларида Ўзбекистон – буюк ва муқаддас Ватан мамлакатимиз тараққиётини, халқимиз фаравонлигини, ҳаётимизнинг осойишта ва тинч тотувлигини келажагимиз эгаларини – бугун она заминимизда камол топаётган баркамол авлод таъминлайди, - дея эътироф этдилар.

Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек , ниманики ўз олдимизга мақсад қилиб қўймайлик, қандай буюк ишларни амалга оширишга интилмайлик, барча олий жаноб ҳаракатларимизнинг негизида, барча эзгу ишларимизнинг замирида фарзандларимизни ҳам жисмонан, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом қилиб ўстириш, уларнинг бахту саодати, фаравон келажагини кўриш, дунёда ҳеч кимдан кам булмайдиган авлодни тарбиялаш мужассамдир.

Бугунги кунда дунёнинг турли минтақа ва ҳудудларида авж олаётган қарама-қаршиликлар, жумладан, Яқин Шарқда, Ироқ ва Сурия мамалакатларида бўлаётган қонли тўқнашувлар, мусулмон дунёсидаги турли мазҳаб ва оқимлар ўртасида кучайиб бораётган ўзаро низо ва зиддиятлар, бегуноҳ одамларнинг қурбон бўлаётгани, диний қадриятларнинг, эзгуликнинг, инсониятнинг душмани бўлган ёт ғояларнинг асл моҳиятини очиб бериш, бузғунчи оқимларни жиловлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш кераклиги таъкидланди. Мана шундай тинч, мусаффо осмон остида бунёдкорлик меҳнати билан банд бўлиб, шукрона келтириб яшаш , юрт тинчлиги, осойишталиги ва равнақи учун барчамиз бирдек масъул эканлигимизни унутмаган ҳолда ва бу бизнинг бугунги кундаги энг асосий вазифаларимиздан бири бўлиши керак.

1.jpgШунингдек, 15-май Халқаро оила куни Республикамизда кенг нишонланиб келиниётганлиги муносабати билан мамлакатимизда “Оила муқаддас – даргоҳ” сифатида алоҳида эътироф этилиши, ҳамда бу бизнинг миллий қадриятларимиздан эканлиги тўғрисидаги асосли мисоллар тўғрисида фикр мулоҳазалар билдирилиб, ушбу мавзу доирасидаги слайд намойиш этилди.

Шундан сўнг тумандаги иқтидорли ёшлардан ташкил этилган “Ташаббускор ёшлар” клуби аъзолари ва мактабнинг иқтидорли ёшлари томонидан мавзулар доирасидаги ижодий чиқишлар, “Армонли дунё” номли спектакл намойиши, “Оламни асранг дўстлар!” номли ҳамда “Ёшлар” жамоаси ва туман маданият ва спорт ишлари бўлимининг қизиқарли чиқишлари намоиш этилди.

Бундан ташқари, меҳнат фаолияти ва ўқишлари давомида юқори натижаларни қўлга киритган мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирландилар.