Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Одам савдоси мудхиш жиноят


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидантегишли идоралар биланҳамкорликда вилоят Халқ таълими бошқармаси ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида “Бизлар одам савдосига қаршимиз” мавзусида учрашув ўтказилди. 1.jpg

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 моддасида, “Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноят”, деб эътироф этилган.

Учрашувда таъкидлаганидек, бугунги кунда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар жаҳон ҳамжамиятида жиддий ташвиш ва хавотирларни келтирмоқда. Энг ачинарлиси, бу жиноятни содир этувчиларнинг ҳам, бундан жабр кўрувчиларнинг ҳам муддаолари енгил йўл билан даромад топиш истагида жиноят содир этиш- икки тоифадаги одамларни ҳам ҳалокат домига тортмоқда.

Мамлакатимизда ушбу жиноят одамни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш каби кўринишларда намоён бўлади. Унга қарши курашиш, илдизига болта уриш учун тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Муаммонинг асл сабабларидан бири шуки, кўпчилик атрофдаги воқеаларга бепарво ёки одам савдосининг кўринишлари билан боғлиқ маълумотларга ҳали тўлиқ эга эмас. Орамизда алдовлар ва мўмай даромад ҳақидаги пуч ваъдаларга ишониб, хориждан иш топаман деб ўз ҳаётини хавф остига қўяётганлар ҳамон учраб турибди.

Одам савдоси трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг ажралмас бўлагига айланиб улгурган. БМТ экспертларининг фикрича, ҳозирга келиб бу жиноят дунё миқёсида шундай кенг тарқалганки, ундан жабрланганлар сони йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Бундан келадиган даромад эса наркотик моддалар ва қурол савдосидан тушадиган маблағдан ҳам кўп. Ҳисоб-китобларга кўра сўнгги пайтларда унинг йиллик айланмаси 19 млрд. АҚШ долларини ташкил этмоқда.

Кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, ҳозир дунёнинг 127 та мамлакатида одам савдоси билан шуғулланилмоқда, 98 та давлат транзит вазифасини ўтамоқда. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг маълумотларида қайд этилишича, минтақа мамлакатлари чегарасидан иш топиш баҳонасида йилига 200-500 минг атрофида мигрант ўтмоқда. Уларнинг 60 фоизи сотиб юборилган аёл ва болалар бўлиб, аксарияти танфурушликка, тиланчиликка мажбур этилмоқда.

Мамлакатимизда ҳам одам савдосининг айрим кўринишлари мавжуд. Бу жирканч иш билан шуғулланаётганлар асосан мўмай пул топиш илинжида юрган йигит-қизларни ўз домига тортмоқдалар. Маълумки, одам савдосига қарши курашиш, унинг олдини олиш, аниқлаш, чек қўйиш, оқибатларини бартараф этиш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун аввало ҳуқуқий асос мустаҳкам бўлиши керак. Шунинг учун парламентимиз БМТнинг бу борадаги конвенция ва протоколларини ратификация этиш ҳақидаги, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги қонунларни қабул қилди. Президентимизнинг “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори эса соҳадаги ишларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этди.

Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ташкил этилди. Бундан ташқари, 2008 йили Тошкент шаҳрида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузурида Республика реабилитация маркази фаолияти йўлга қўйилди.

Мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг одам савдосига қарши курашиш билан боғлиқ саъй-ҳаракатлари самара бериб, қатор одамфурушларнинг ноқонуний ишлари фош этилмоқда.

1.jpgАна шундай жиноятчилар сафида 20-30 ёшлардаги йигитларнинг борлиги ҳаммамизни ташвишга солиш керак. Чунки бу ёшдагилар мамлакатнинг эртанги тақдирини белгилайдилар. Халқимизда билим барча кулфатларнинг қалқонидир деган гап бор. Буюкларнинг таъбирича, илмни фурсат бўлганда ўрганавериш керак, чунки илм зарур бўлган пайтда фурсат топилмайди. Шу маънода бугун давлатимиз томонидан ёшларимизнинг замонавий таълим-тарбия олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Фарзандларимиз комил инсон бўлиб вояга етишлари, ижтимоий фойдали меҳнат билан банд бўлишлари учун ота-оналар, таълим муассасаларининг раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини ва маҳаллий ҳокимият органларидан озгина масъулият талаб этилади, холос. Шундагина йигит-қизларимиз турли хил муаммоларга дуч келишмайди ва жиноят кўчасига кириб қолишмайди.

Юқорида таъкидлаганимиздек, айрим юртдошларимиз ўзининг ватандошларини, маҳалладошларини, чет элдаги ҳамтовоқларига сотиш, уларнинг аҳволи не кечишини била туриб, бегоналарнинг чангалига қўшқўллаб топшириш эвазига чўнтакларини қаппайтиришаётгани афсусланарлидир.

Бепарволигимиз, лоқайдлигимиз туфайли улар одамгарчиликдан чиқиб бораётганини сезмаганмиз.

Мана шу юрт фуқаросиман деган ҳар бир шахс бу каби разилликларга қарши биргаликда курашса, ҳеч кимдан кам бўлмаган ва кам бўлмайдиган жамиятни барпо этишдек эзгу мақсадга тезроқ етишамиз. Тадбирда тингловчилар томонидан берилган барча саволларга атрофлича жавоблар берилди.