Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Оила бахти – саломатликда


Узун туман ФҲДЁ бўлими мажлислар залида тегишли идоралар ходимлари билан ҳамкорликда “Оила бахти саломатликда” мавзусида учрашув ўтказилди. 1.jpg

Ушбу учрашувда фарзандлар қалбида эзгулик уруғлари-одамгарчилик, инсонпарварлик, ўзгалар ғамида яшаш, кишиларга мудом яхшилик қилиш, ширин сухан бўлиш каби олийжаноб туйғулар аввало оила муҳитида шаклланишлигини айтиб ўтишди.

Худди шу нуқтаи назардан ҳар бир ота-она дилбандининг жамиятдаги мавқеи баландларга парвоз этишини орзу қилади, ният қилади ва улуғ алломаларимизнинг исмлари билан аташадики, уларга ўхшасин деб, бироқ беадад афсус ва надоматлар бўлсинки, фарзандларнинг юксакларга парвоз этишида комил инсон бўлиб етишишларига фақат орзу ният ва чиройли исм билангина эришиш мумкин эмаслигини, бунинг учун энг аввало оила бутунлигини сақлаб қолиш даркор.

Оила қуришни ният қилган йигит ва қизларимизни мазкур мактабда мустақил ҳаётга тайёрлаш, никоҳларни қонуний қайд эттиришдан олдин ўтишлари лозим бўлган тиббий кўрикдан ўтишлари ҳақида, соғлом боланинг дунёга келиши оила тинч-тотувлиги муқаддаслигида миллий менталитетимизни тутган ўрни аҳамияти борасида кенг тушунчаларга эга бўлмоқдалар ва ёш оилаларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билим даражаларининг ошишига муҳим омил бўлмоқда.

Машғулотларни тажрибали руҳшунос тиббиёт ходимлари, маҳалла ҳудудида жойлашган мактабларнинг ҳуқуқшунос ўқитувчилари (фуқаролик судининг судьялари) маьнавият тарғиботчилари муайян режалар асосида олиб боришади.

Шунингдек, мавзулар белгиланишида ёшлар бўлажак келин-куёвларнинг таклиф мулоҳазалари ҳам инобатга олинишлиги тушунтириб ўтилди.

Бугунги кунда ФҲДЁ бўлимида баьзи ҳолларда танг аҳволга қолдираётган бир жараён бор бўлиб, бу ҳам бўлса, ёлғиз она, оталикни белгилашдир.

1.jpgЯқинда бир аёл ФҲДЁ бўлимига келиб, фарзандларини туғилганлигини қайд этишни сўраб мурожаат қилганлигини, аёлнинг кўрсатмаларидан маьлум бўлишича, аёл эри билан қонуний никоҳдан ўтмаган ва йиллар давомида оилада икки нафар фарзанд дунёга келган бўлсада фарзанрдларига тўғлиш гувоҳномалари олинмаганлиги маълум бўлди,бу орада эса аёлнинг турмуш ўртоғи касалликдан вафот этган ва боқувчисини йўқотган, иқтисодий томондан бирозгина қийналиб қолган бу аёлга ФҲДЁ бўлими томонидан болаларининг туғилганини қайд қилиб, унинг ўзи фамилиясига гувоҳнома ёзиб берилганлиги такидланди.

Оталикни белгилаш эса, суднинг қарори билан амалга ошадиган жараён унга шундан сўнг боқувчисини йўқотганлиги учун нафақа тайинлаши мумкинлиги ҳақида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Шу боис вақтида ёшларнинг никоҳларини қонуний қайд этиш, оилалар мустаҳкамлигига ғамхўрлик кўрсатиш инсоний бурч эканлигини унутмаслик лозимлиги ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.