Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси ва вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасида “Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти” мавзусида учрашув тадбири ўтказилди. 1.jpg

Барчамизга маълумки, истиқлол йилларида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ҳаётимизнинг барча жабҳаларида, шу жумладан, сайлов тизимида ҳам кенг кўламли демократик ислоҳотлар амалга оширилди.

Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида мамлакатимиз парламенти олдида ўта муҳим масала – умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ тамойиллари ва нормаларига тўлиқ мос келадиган демократик сайлов тизимини шакллантириш вазифаси турган эди.

Миллий сайлов тизимининг конституциявий асослари яратилиб, Асосий қонунимизда сайлов тизимига алоҳида боб ажратилди. Конституциянинг 117-моддасида Ўзбекистон фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга экани, ҳар бир сайловчи бир овозга эга экани, овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланиши белгилаб қўйилди.

1994 йил 5 майда эса мамлакатимизда МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлиб “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Бу Ўзбекистонда фуқароларнинг муҳим сиёсий ҳуқуқи бўлмиш сайлов ҳуқуқини кафолатлашга нақадар катта эътибор қаратилганининг далилидир.

1994 йилда янги демократик сайлов тизими асосида Ўзбекистон тарихида илк бор парламент – Олий Мажлис ҳамда вакиллик ҳокимиятининг маҳаллий органларига кўппартиявийлик, муқобиллик асосида эркин сайловлар ўтказилди. Натижада давлат ҳокимиятининг Олий Мажлис ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидан иборат қонун чиқарувчи ва вакиллик органлари тармоғи вужудга келтирилди.

Хусусан, ушбу даврда жорий этилган энг муҳим янгиликлар қаторида маҳаллий кенгашларнинг Олий Мажлис депутатлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқининг бекор қилингани, сиёсий партиялар депутатликка номзод кўрсатганида аёллар учун 30 фоизли квота белгилангани, шунингдек, сайловолди ташвиқотини олиб боришда номзодларга тенг шароит яратиш каби масалаларнинг ҳал этилганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Охирги йилларда мамлакатимизда ўтказилган сайловлар натижалари партиялараро рақобатнинг кучайиши, сайловолди ташвиқотининг шакл ва усуллари тобора турли-туман ва кенг миқёсга эга бўлиб бораётганини кўрсатмоқда. Ушбу шароитда Президентимизнинг “сайловолди ташвиқоти” тушунчаси, бундай ташвиқотни олиб бориш шартлари, турлари, рухсат этилган шакл ҳамда усулларини сайлов қонунчилигида мустаҳкамлаб қўйиш борасидаги ташаббуси айни муддао бўлди. Чунки бу, биринчидан, сайловолди ташвиқотида депутатликка номзодлар ва сиёсий партияларга тенг шароит яратиш механизмларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилса, иккинчидан, сайлов кампанияси жараёнига турли ноқобил кучлар аралашувининг олдини олиш, сайловчиларга сиёсий қарашларини, истакларини мустақил билдириш, номзод ва партия ҳақида фуқаролик позициясига суянган ҳолда тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.

Шунингдек, 2012 йил 19 декабрда “Сайлов эркинлигини янада таъминланишини ва сайлов қонунчилиги янада ривожлантирилиши муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 340-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.

Мазкур Қонунга кўра, сайловолди ташвиқоти - сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни депутатликка номзодни ёки сиёсий партияни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолият эканлиги ҳақида қонуний таърифи берилиб, олиб бориш шартлари, турлари ва уни амалга ошириш усуллари ва механизмлари аниқ кўрсатилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 38-моддаларида муддатидан олдин овоз бериш тартиб-қоидаси билан боғлиқ нормаларга қўшимчалар киритилди.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 65-моддаси ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 49-моддасида овоз бериш кунига қадар уч кун ичида, шунингдек овоз бериш куни жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари тахминларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилишга, шу жумладан уларни интернет тармоқларига жойлаштиришга йўл қўйилмаслиги каби нормаларнинг киритилиши сайловчилар ҳуқуқларининг янада ишончли ҳимоя қилиниши, муайян номзодга ғаразли муносабатда бўлиш, бу борада сайлов қонунчилиги бузилишининг олдини олиш имконини берди.

Бундан ташқари, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига Ўзбекистон Экологик ҳаракатнинг Қонунчилик палатаси депутатларини сайлаш бўйича конференцияларда кузатувчиларнинг иштирок этиш ҳуқуқини белгилаб берган қўшимча киритилиши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайловининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашга хизмат қилди.

Эътиборлиси, сайловолди ташвиқоти масалаларини ҳуқуқий жиҳатдан аниқ тартибга солиш тобора долзарб аҳамият касб этаётганлигидир. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг таклифига кўра, 2015 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 396-сон Қонун сайловга оид қонунчиикни такомиллаштириш ишларининг мантиқий давоми бўлди десак муболаға бўлмайди.

1.jpgЎзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддасида ўзини ўзи бошқариш органларига икки ярим йил муддатга раис (оқсоқол) ва унинг маслаҳатчилари сайланиши белгиланди, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 16 апрелдаги 366-сон Қонуни билан Конституциянинг 32-моддасига фуқаролар жамият ва давлат ишларини бошқаришда ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга ошириши бўйича ўзгартиришлар киритилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонунларининг янги таҳрирда қабул қилиниши мамлакатимизда ўзини ўзи бошқариш органларининг бугунги кунда ошкоралик, ижтимоий адолат, инсонпарварлик, маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ечишда мустақиллик ҳамда жамоавийлик, ўзаро ёрдам принциплари асосида фаолият олиб боришига кенг имкониятлар яратилганлиги таъкидланди.

Хулоса ўрнида, мамлакатимиз сайлов тизими халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф қоидалари, ривожланган демократик давлатларнинг бу борадаги илғор тажрибаси ва халқимизнинг миллий менталитетини инобатга олган ҳолда шакллантирилган бўлиб, фуқароларга давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали эркин ҳамда ихтиёрий иштирок этиш учун тенг шароитларни кафолатлайди.