Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Мурожаатлар қонун ҳимоясида


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида белгиланган чора-тадбирлар режасига кўра, вилоят ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси мажлислар залида “Мурожаатлар қонун ҳимоясида” мавзусида тадбир ўтказилди. 1.jpg

Тадбир иштирокчилари ўз маърузаларида мамлакатимизда фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, жамиятда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, эркинликлари тўлиқ таъминланаётгани қабул қилинаётган қонун ва қарорларда ўз ифодасини топаётганлигини эътироф этилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органлари, муассасалари ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалиги мустаҳкамланган.

Муқаддам амалда бўлган «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунда фақат фуқаролар мурожаатига оид нормалар мужассамлашган, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари билан боғлиқ ишлар «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 31-моддаси билан тартибга солинарди.Янги Қонунда ҳар иккала мақомдаги шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги муносабатларга оид нормалар ўз ифодасини топди.

Шу тариқа тадбиркорлик субъектларининг давлат органларига мурожаат этиш шакллари ва турлари, мурожаатларга қўйиладиган талаблар, мурожаат қилиш ҳуқуқларининг кафолатлари, мурожаатларнинг давлат органлари томонидан кўриб чиқилиши тартиби ва муддатлари, ушбу қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик ва бошқа тартиб-қоидалар мустаҳкамлаб қўйилганлиги таъкидланди.

Маълумки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг43-моддасига киритилган ўзгартишга кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик учун мансабдор шахслар энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жаримага тортилиши белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 144-моддасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик ёки жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги ёхуд юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор этиш, худди шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача тарзда бузиш жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларига,1.jpg эркинликларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд жамият ва давлат манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса – энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланиши, жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар давлат органига, давлат муассасасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун мансабдор шахс томонидан таъқиб этиш – энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгилаб қўйилганлиги билдирилди.

Тадбир давомида барча берилган саволларга маърузачилар томонидан тегишли жавоблар берилди.