Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Қонун расмий никоҳ тарафдори


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан белгиланган чора-тадбирларга кўра, Термиз тиббиёт касб ҳунар коллежида “Қонун расмий никоҳ тарафдори” мавзусида давра суҳбати тадбири ўтказилди. 1.jpg

Ушбу давра суҳбатида иштирокчилар ҳаётни никоҳ ва оиласиз тасаввур қилиш қийин эканлигини қайд этдилар. Чунки у турмушнинг жуда муҳим қисми, оила жамият негизи бўлса, унинг вужудга келишига қонуний никоҳ асос бўлиб хизмат қилади.

Никоҳ аввало йигит ва қизнинг тенг ҳуқуқли оила қуриш мақсадида қонун билан белгиланган шарт ва тартибларга риоя қилиб, ўз эрк ва ихтиёрлари билан келишуви ва розиликлари билан тузилади.

Никоҳ давлат ва жамият манфаатларини кўзлаб, шунингдек эр билан хотиннинг ва болаларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза этиш мақсадида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида тузилади. Албатта ҳар бир фуқаро диний эътиқод ва виждон эркинлигига эга бўлиб, диний никоҳ ўқитиш халқимизнинг расм-русумларига айланиб бўлганлигини инкор қилмаган холда, бундай никоҳларнинг ҳуқуқий ахамиятга эга эмаслигини ҳар бир фуқаро яхши тушуниб етиши лозим бўлади.

Шундай экан диний никоҳ эр ва хотинга тегишли бўлиши мумкин бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг вужудга келиши учун асос бўла олмаслиги ҳақида такидланди.

Ўзбекистон Оила қонунчилигида никоҳ ёши йигитлар учун 18 ёш қизлар учун 17 ёш этиб белгиланган бўлиб, никоҳни қайд этиш учун фуқароларимиз никоҳланувчилардан бирининг доимий яшаш жойларидаги ФҲДЁ бўлимларига мурожаатлари билан амалга оширадилар. Қонунда никоҳланувчилар никоҳга кириш ҳақида ариза берганларидан сўнг бир ойлик муддат белгиланади ва шу бир ойлик муддат даврида никоҳланувчилар никоҳ тузишга бўлган ўз хохишларини яна бир бор текшириш имкониятига эга бўладилар.

Тадбирда никоҳни қайд қилиш учун монелик қиладиган ҳолатлар ҳам аниқланиши мумкинлиги ҳақида тушунчалар берилди.

Бундай ҳолатлар – никоҳга кирувчилардан бири бошқа никоҳда турган бўлса;

никоҳга қирувчилар насл–насаби шажараси бўйича тўғри тутишган қариндошлар, туғишган ёки ўгай ака-ука ва опа-сингиллар бўлса;

никоҳга кирувчи шахслардан бири руҳий касаллиги ёки ақлий заифлиги сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса ҳамда қизлар ва ўғил болаларнинг эрта оила қуриши қон-қариндошлар ўртасидаги никоҳлар соғлом турмуш тарзида соғлом оила яратилишига ва соғлом болаларнинг дунёга келишига тўсқинлик қилади.

Бу масалаларни оила қурадиган ёшлар, уларнинг ота-оналари яхши билишлари ва унинг олдини олишга интилишлари лозим бўлади.

1.jpgШунинг учун ҳукуматимиз томонидан никоҳланувчиларнинг тиббий кўрикдан ўтиши лозимлигини қатор расмий ҳужжатларда белгилаб қўйилган.

Тиббий кўрикдан ўтганлик ҳақидаги маълумотномаларсиз никоҳнинг қайд қилинишига йўл қўйилмаслиги ҳамда бирон бир касаллик аниқланса никоҳланувчилар тиббий кўрикдан ўтиш жараёнида дарҳол даволанишлари лозим бўлади.

Никоҳланувчиларни тиббий кўрикдан ўтказишдан мақсад-соғлом оилани шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш, ирсият билан боғлиқ ва туғма касалликларга чалинган болалар туғилишининг олдини олишдан иборат эканлиги қайд этиб ўтилди.

Кўриниб турибдики тиббий кўрикнинг мақсади соғлом оилани вужудга келтириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Халқимизда “Касалликни даволашдан кўра, олдини олиш маъқул деган ўгит борлигини унутмаслигимиз керак бўлади. Бу ўгитни дилга жо этган ҳар бир йигит-қиз ҳам оиласининг ҳам жамиятнинг фаровонлиги йўлида баркамол соғлом авлод тарбиялаб вояга етказишга ҳаракат қилсалар бундай юртнинг келажаги ҳамиша порлоқ бўлади.