Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

“Болажон боғи”да катта байрам


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан 1-июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Термиз шаҳридаги “Болажон боғи”да “Бола ҳуқуқлари кафолатлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 1.jpg

Давра суҳбатида бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган миллий қонунчилигимиз халқаро ҳуқуқ нормаларига тўла жавоб бериши ҳақида тўхталиб ўтилди ҳамда “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги” Конвенция, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти юзасидан йиғилганларга тушунчалар берилди.

Жумладан, Конституциямизнинг 64-моддасига кўра, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.

Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантиради дкб кўрсатилган.

“Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар бир болага инсон ҳамда фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликлари тегишли бўлади ҳамда давлат томонидан кафолатланади.

Никоҳда ва никоҳсиз туғилган болалар тенг ҳамда ҳар тарафлама ҳимоядан фойдаланади.

Давлат боланинг барча шакллардаги камситишлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш учун зарур чораларни кўради.

Қонунинг 8-моддасида. Болаларнинг яшаш ҳуқуқи кафолатлари кўрсатилган.

Яшаш ҳуқуқи ҳар бир боланинг узвий ҳуқуқидир. Бола ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.

Давлат соғлом боланинг туғилиши ва ривожланишини таъминлаш учун шароит яратади.

Ҳар бир бола туғилган пайтдан эътиборан фамилия, исм, ота исми олиш, миллати ва фуқаролигига эга бўлиш ҳуқуқига, шунингдек уларни сақлаб қолиш ҳуқуқига эга эканлиги такидлаб ўтилди.

1.jpgҚонуннинг 23-моддасида. Боланинг билим олиш ҳуқуқи кафолатлари белгиланган.

Жумладан,Ҳар бир бола билим олиш ҳуқуқига эга бўлиб. Давлат боланинг бепул мажбурий умумий ўрта таълим, шунингдек ўрта махсус касб-ҳунар таълими олишини кафолатлайди.

Қонуннинг 31-моддасида эса, Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлишлиги ҳақида тушнчалар берилди..

Тадбир савол-жавоб тарзида ўтказилиб, саволларга жавоб берган ҳамда тадбирда фаол қатнашган аълочи болажонларга совға тариқасида турли қизиқарли китоблар берилди.

Бундан ташқари, байрам муносабати билан болажонларга вилоят адлия бошқармаси томонидан тайёрланган 100 дона буклетлар тарқатилди.