Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Ёшларга эътибор-келажакка эътибор


1.jpgСурхондарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан “Термиз олимпия захиралари” касб-ҳунар коллежида тегишли идоралар билан ҳамкорликда “Ёшлар келажагимиз” мавзусида учрашувўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, Ўзбекистон Республикасида 2016 йил ёшларга оид, давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилаётганлигини, ҳозирда таълим тарбия, спорт, санъат, илм фан, ижод бунёдкорлик, хуллас барча жабҳаларда ёшлар тақдири йўлида Ўзбекистонда қилинаётган саъйи-ҳаракатлар, амалга оширилаётган ислоҳатлар аниқ далиллар билан ОАВда бериб борилаётганлигини қайд этишди.

Бундан тегишли хулосалар чиқариб, тинчлик-омонликда ўтаётган ҳар-бир куннинг бебаҳолигини, ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳар қандай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш,1.jpg чуқур билимга эга бўлган иқтидорли ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларни қўллаб-қувватлаш, ёшларни спорт билан шуғулланишга шароит яратиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни ва вояга етмаганларни “оммавий маданият” таъсирларидан ҳимоя қилишда ота-оналар, маҳалла фаолллари, таълим муассасаларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари муҳокамалардан ўрин олид.

Шунингдек, тадбирда ёшларни огоҳликка чақириб, ўз иқтидорлари ва қобилиятларини ўқишда, спортда, санъатда, илм фан, ижодда тўла намоён этиб, ватан равнақи йўлида хизмат қилишлари устувор вазифа эканлигигаэътибор қаратилди.

Учрашув ўзига хос савол-жавоб усулда ташкил этилди ва ёшларга ва тадбир тингловчиларига ҳуқуқий маслаҳатлар.