Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Ҳуқуқбузарликлар прфилактикаси


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ ва жиноят ишлари бўйича вилоят суди ҳамкорлигида белгиланган чора тадбирлар режасига кўра, вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальиони мажлислар залида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”гиқонунинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича ўқув-семинар машғулотиўтказилди. 1.jpg

Ушбу ўқув машғулотида маърузачилар Халқимизнинг тинч, фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида изчил ишлар амалга оширилаётганлигини,бунда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид миллий тизим яратилгани муҳим аҳамият касб этишлигини такидлашиб, юқоридакўрсатилган қонундаҳуқуқбузарликлар профилакти-касининг турлари, вазифалари ҳамда бевосита уни амалга оширувчи органлар ва муассасалар тизими, уларнинг ваколатлари кўрсатиб ўтилганлигини айтиб ўтдилар.

Қонуннинг 3-моддасида асосий тушунчалар кўрсатилган бўлиб, унга кўра, ҳуқуқбузарликларпрофилактикаси—ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга барҳам бериш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш мақсадида қўлланиладиган ҳуқуқбузарликлар умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикасининг ҳуқуқий, ижтимоий, ташкилий ва бошқа чора-тадбирлари тизими ҳисобланади.

Қонуннинг 4-моддасига кўра, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;

жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва қонунийликни мустаҳкамлаш;

ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш, бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш;

ҳуқуқбузарликдан жабрланувчиларни, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган, шу жумладан илгари судланган ва озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш;

жисмоний шахсларнинг ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига айланиши хавфини камайтириш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасалар фаолиятининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришмасаласида тушунтириш бердилар.

1.jpgШунингдек,Қонуннинг 9-моддасига кўра, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар тизимига ички ишлар органлари, прокуратура органлари, миллий хавфсизлик хизмати органлари, адлия органлари, давлат божхона хизмати органлари, давлат солиқ хизмати органлари, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари, таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари, давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари киришлиги ҳақида ва қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан тўлиқ батафсил тушунчалар бердилар.

Бундан ташқари, ушбу ўқув семинарида қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочилар ва аҳолига етказиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларидаги тартиб ҳамда амалиётларни такомиллаштириш юзасидан ҳам маълумотлар берилди.

Ушбу семинар машғулоти жараёни ўзига хос баҳс – мунозара усулда ташкил этилди ҳамда барча берилган саволларга иштирокичлар томонидан батафсил жавоблар берилди.