Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Мустақиллик ўзликни англатди


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ҳокимлиги ўрта-махсус таълим бошқармаси билан ҳамкорликда “Термиз ахборот технологиялари ва маиший хизмат” касб-ҳунар коллежида “Мустақиллик-бу ҳуқуқ демакдир”мавзусида учрашув ўтказилди.

1.jpgТадбирда маърузачилар Мустақил Ўзбекистон давлатининг дунё харитасидан ўрин эгаллаганига 25 йил бўлганлигини, она юртимизнинг ҳар бир гўшасида истиқлолимизнинг 25 йиллик байрамини кенг нишонлашга қаратилган қизғин тайёргарликлар бошлаб юборилганлигини. Мана шу чорак асрда Ўзбекистонда демократик давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида катта қадамлар қўйилганлигини таъкидладилар.

Бугун юртимизнинг қайси жойига борманг, бунёдкорлик ишларига гувох бўласиз. Халқимиз ўз олдига улуғ мақсадларни қўйиб, тинч–осойишта ҳаёт кечираётган, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида астойдил ҳаракат қилиб улкан натижаларга эришаётган гўзал бир замонда яшамоқдамиз. Мустақил Республикамиз, юртимиз кун сайин чирой очаётганига шоҳид бўласиз.

Мамлакатимиз иқтисодиёти йилдан-йилга мустаҳкамланиб бормоқда. Айниқса кейинги ўн йил ичида юртимизда жуда катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Вилоят, шаҳар ва қишлоқларимизнинг қиёфаси тубдан ўзгараётганлиги ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди..

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг ўз олдига кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишни мақсад қилиб қўйганлиги, Демократик давлат ва фуқаролик жамиятнинг мақсадлари ва вазифларини жамият сиёсий тизимининг ҳуқуқий холатини белгилаш мақсадида Конституция ва бир қатор конституциявий қонунлар қабул қилинлиги айтиб ўтилди.

Мустақил давлатимиз ривожланишининг ана шу босқичида буюк аждодларимизнинг улкан маънавий меросига ҳамда кўп минг йиллик тарихи ва маданиятига асосланган маънавий ҳаёти қайта тикланмоқда.

Қисқача қилиб айтганда, жаҳон цивилизациясига алоқадор бўлган барча ҳуқуқий анъаналаримиз юртимизга қайтиб келди. Одамларнинг ҳуқуқий дунёқараши, меҳнатга, ҳаётга бўлган муносабати ўзгармоқда. Улар демократик ҳуқуқий давлат, бозор иқтисодиёти қадриятлари шаклланишида фаолроқ иштирок этмоқдалар.

Бизнинг “Демократия”, “Эркин тараққиёт” ва “Инсон ҳуқуқлари” каби оламшумул тушунчалар талқинига ёндашувимиздаги асосий конституциявий принциплар – Давлат манфаатларидан, халқимизнинг ўзига хослигидан, халқимизгагина хос анъаналардан, унинг суверенитети ва мустақиллигига чуқур ҳурматдан келиб чиқади.

Бизнинг жамиятимизда демократия ва инсон ҳуқуқларига оид қадриятлар нафақат қонунда, балки халқнинг ижтимоий онги, унинг маънавиятидаги саҳоватлилиги, инсонпарварлиги, меҳмондўстлигида акс этган. Муҳим инсонпарвар қадриятларимиз, шарқ маданиятига хос бўлган оилани қўллаб қувватлаш, қариялар ва аёлларни қадрлаш, ўсиб келаётган авлодни эъзозлаш, уларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш каби миллий хислатлар нафақат тикланди балки қонунларимизда ҳам ўз аксини топди. Инсон ҳуқуқлари ва шахс қадр-қимматига бўлган эътиқодимиз миллий маданиятимизни ва ёш давлатчилигимизни янада улуғлайди.

1.jpgХалқимизнинг фидоийлиги, ватанпарварлик ҳиссиётлари, бахт ва озодликка эришиши ҳар биримиз учун муқаддас бўлиб қолган. Давлат рамзларимиз: Ўзбекистон мадҳияси, байроғи, гербида ўзининг мужассам ифодасини топган.

Бизнинг барча ҳақ-ҳуқуқларимиз аввало Конституциямизда ўз аксини топган бўлиб, халқаро ҳуқуқ нормаларига, шу жумладан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига тўла мос келишлигини, Конституциямизнинг алоҳида моҳияти фуқаролар манфаатининг устунлиги қонуний равишда мастаҳкамлангани ва кафолатланганидадир. Шахс манфаатлари ҳимояси давлат сиёсатига айлантирилганлиги ҳақида тўхталдилар.

Бундан ташқари тадбирда ҳаётимиз қомуси асосида умумжахон қадриятлари сифатида эътироф этилган ҳалқаро ҳуқуқий муносабатлар ва меъёрлар ифодаланган қонунлар дунёга келмоқда ва амалдаги қонунлар такомиллаштирилмоқда. Амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган барча ҳаракатлар инсонпарварлик тамойилларига асосланган демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, мамлакатимизнинг жаҳондаги обрўсини оширишга йўналтирилган бўлиб, фуқароларнинг Конституцияда кафолатланган ҳуқуқларининг сўзсиз таъминланишига олиб келишлиги эътироф этилди.

Хулоса ўрнида айтилганда мустақиллик эл-юртимиз учун ўз тақдирининг эгаси бўлиб, қадр-қимматни англаб, муносиб ҳаёт кечириш, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш имкониятини яратди.

Шунинг учун барча мустақиллигининг абадий бўлиши учун ўз ҳиссасини қўшиши ва бор куч ғайратини сафарбар этиши лозимлиги ҳақида айтиб ўтилди.