Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

“Ягона дарча” тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига яратилган қўшимча қулайликлар


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Жарқўрғон туманида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, Савдо саноат палатаси ҳудудий бошқармаси,1.jpg вилоят ҳокимлигининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят давлат солиқ бошқармаси, “Ягона дарча” марказлари, давлат хизматларини кўрсатувчи ва давлат хизматлари кўрсатилишида иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари иштирокида “Тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари”га бағишданган семинар бўлиб ўтди.

Ўқув машғулотида тадбир иштирокчиларига тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишга оид қонун ҳужжатларининг мазмун моҳияти ҳақида батафсил тушунтирилди ҳамда келгусида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишда қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ риоя қилиш юзасидан услубий тавсиялар берилди.

Шунингдек, тадбирда “Ягона дарча” тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига яратилган қўшимча қулайликлар ҳамда уларга давлат хизматлари кўрсатишда юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф қилиш йўллари тўғрисида атрофлича фикр алмашилди.

1.jpgБундан ташқари, давлат хизматларини кўрсатишда қонунбузилишга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қўлланилаётган таъсир чоралар ҳамда ушбу соҳадаги қонунбузилишларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида йиғилганларга атрофлича тушунчалар берилди.

Ўқув машғулоти якунида “Ягона дарча” марказларининг ташкил этилиши тадбиркорларнинг мурожаатлари қисқа муддатларда ҳал этилишига, уларнинг ортиқча сарсон бўлишнинг олдини олишга, давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузган мансабдор шасхларга нисбатан ўз вақтида жавобгарлик чораларининг қўлланилишига ва қонунбузилишларнинг қисқа муддатларда бартараф этилишига ёрдам бераётганлиги алоҳида таъкидланди ҳамда мазкур йўналишдаги тарғибот тадбирларини янада кўпроқ ўтказиб борилиши лозимлиги ҳақида хулосага келинди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.