Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Одоб-ахлоқ қоидалри амалда


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда вилоят Статистика бошқармаси ходимлари ўртасида “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ намунавий қоидаларининг мазмун-моҳиятини” тушунтириш юзасидан давра-суҳбати ўтказилди. 1.jpg

Давра суҳбатида Давлат бошқарув органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, давлат хизматчиларининг касбий одоб-ахлоқининг умумий принциплари ва хизматдаги ҳулқ – атворининг асосий йиғиндиси хусусидамулоҳаза юритилди.

Одоб-аҳлоқ қоидалари ҳуқуқбузарликларининг олдини олишга,улар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга, давлат хизматчиларини юксак ҳуқуқий онг, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилганлиги таъкидланди.

Давлат хизматчилари ўз касбий фаолиятини қуйидаги принциплар асосида амалга оширишлари лозим бўлади:

Қонунийлик;

Фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;

Ватанпарварлик ва хизмат бурчига фидоийлик;

Давлат ва жамият манфаатларига содиқлик;

адолатлилик, ҳалоллик ва холислик;

Манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳақида ўқтирилди.

Давлат хизматчилари қуйидагиларга мажбур бўлиб, хизмат вазифаларини бажаришда давлат принциплари ва талаблариага қатъийриоя этиши, ўз хизмат вазифаларини виждонан, юксак касбий даражада бажариши, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари ва топшириқларини ўз вақтида сифатли бажариши ва ўз хизмат вазифаларини қонун ҳужжатларида ва ички ҳужжатларда белгиланган лавозим ваколатлари доирасида амалга ошириши, ўз хизмат вазифаларини бажаришда бирон-бир шахслар, гуруҳлар ёки ташкилотларга ён босмаслик ёки усутунлик бермаслик, уларнинг таъсиридан мустақил бўлиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва қонуний манфаатларини ҳисобга олиши ва камситиш ҳолатларига йўл қўймасликлари ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Бундан ташқари, одоб-ахлоқ ва касб этикаси қоидаларига амал қилиш мажбурияти ходим тегишли идорага ёки муассасасига ишга қабул қилинган кундан эътиборан,у билан тузиладиган меҳнат шартномаси ҳамда ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилиш мажбуриятидан келиб чиқади.

1.jpgДавлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари хизмат сафарида меҳнат интизомига қатъий риоя этилиши лозимлиги ҳақида ва бунда ходимларнинг ишга келиши ва иш вақти якунлангандан сўнг ўз вақтида уйга қайтиши идораларининг бўлим бошлиқлари томонидан қатъий назоратга олиниши лозимлиги ҳамдаходимлар томонидан ўз меҳнат вазифаларини бажараётган вақтда фуқароларнинг норозилигини келтириб чиқарувчи ҳатти-ҳаракатлар қилинмаслиги ва фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлувчи ҳолатларнинг олдини олиш чоралари кўрилиши лозимлиги ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Ходим томонидан Касб этикаси ва одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши уни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши мумкин.

Бундан ташқари ходимлар ўз вазифларини бажараётган ва ишдан ташқари вақтда фуқаролар ўртасида аҳолининг кайфиятига таъсир этувчи, таҳлика уйғотувчи ва шу каби хавфсизликка таъсир этувчи бошқа маълумотлардан хабардор бўлиб қолсалар, зудлик билан раҳбариятни ва тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор қилишлари лозимлигигаэътибор қаратилди.