Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давом этмоқда


Мамлакатимиз мустақиликка эришгандан сўнг бир қатор соҳаларда чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда, ана шу соҳалар қатори тадбиркорлик фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, тадбиркорлар учун қулай шарт–шароитлар яратиш, уларнинг эркин фаолият юритиши учун мавжуд тўсиқларни олиб ташлашга оид бир қанча норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.1.jpg

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектлари ва давлат органларининг ходимларига юқоридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, давлатимиз томонидан уларга берилаётган имкониятларни етказиш мақсадида кенг кўламли тарғибот ва ташвиқот ишлари йўлга қўйилиб, вилоятнинг барча ҳудудларида давра суҳбатлари, учрашув ва семинарлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси, Сурхондарё вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси билан ҳамкорликда Сурхондарё вилояти бўйича ғазначилик бошқармасининг мажлислар залида бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, Юртбошимизнинг ушбу фармон ва қарорлари асосида мамлакатимиз тадбиркорларига яратилган қўшимча кафолатлар ва шарт – шароитлар ҳақида тўхталишди.

Мазкур Фармон ва қарорлар мамлакатимиз иқтисодиётида хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулк, жумладан чет эл капитали иштирокидаги улушини изчил ошириш мақсадида қабул қилинганлиги, фармон ва қарорлар билан хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш мақсадида 4 та асосий йўналиш бўйича амалга ошириладиган 33 та аниқ чора-тадбирларни кўзда тутувчи комплекс Дастур тасдиқланганлиги ва бошқа мутасадди идораларга юклатилган вазифалар, тадбиркорлик субъектларига яратилган қўшимча қулайлик ва имтиёзлар ҳақида аниқ тушунчалар беришди.

Шунингдек, семинар қатнашчиларигаушбу соҳанинг ривожланиши давлат органлари ва тегишли идора ва ташкилотларнинг ходимлари зиммасига янада каттароқ масъулият юклаши, давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг фаоляитига ноқонуний аралашиш, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳамда бошқа қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганда қонунда белгиланган жавобгарликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

1.jpgБундан ташқари, ушбу тадбирда семинар иштирокчиларига “Ягона дарча” марказларининг фаолияти, уларнинг асосий вазифа ва функциялари ҳамда марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматларининг тартиб-таомиллари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилнинг 14 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 28 сентбярдаги қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган 2 та, яъни “Тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги ва “Тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали давлат хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги Низомлар тўғрисида аниқ тушунчалар берилди.

Тадбир қизғин музокаралар асосида ўтказилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олишди.