Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Мустақиллик йилларида тадбиркорлик субъектлари учун яратилган кенг имкониятлар


“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олишни таъминлаш бўйича жойларда тарғибот тадбирларини ўтказиш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар режасига кўра,1.jpg Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ташшабуси билан Шеробод туман ҳокимлигида туман ҳокимлиги ва туман прокуратураси билан ҳамкорликда “Тадбиркор қонун ҳимоясида - Мустақиллик йилларида тадбиркорлик субъектлари учун яратилган кенг имкониятлар, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг қонун ҳужжатлари билан кафолатлари” мавзусида семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг иқтисодиётни эркинлаштириш ҳамда тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий база яратилиб, бу билан тадбиркорлик фаолиятининг эркинлиги қонуний кафолатланганлиги ҳамда иқтисодиётнинг муҳим соҳаси бўлмиш кичик бизнесни ривожлантиришни рағбатлантириш борасида бир қатор ижобий ишларни амалга ошириш билан бир қаторда, хусусий тадбиркорлик ва хусусий мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва ҳимоясининг кучли тизимини яратилиб келинаётганлиги, Тадбиркорлик субъектларининг давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлар ҳуқуқларининг устуворлиги принципи қонун даражасида жорий этилганлиги ҳақида тўхталдилар.

Шунингдек, охирги йилларда хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг бир қатор Қарорларининг мазмун-моҳияти хусусида семинар иштирокчиларига баътафсил тушунтиришлар берилди.

Хусусан, вилоят адлия бошқармаси томонидан 2016 йилнинг биринчи ярим йилилги мобайнида тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини қўриқлаш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, айбдор шахсларнинг жавобгарлигини таъминлаш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, ўтказилган 85 та назорат тадбирлари давомида 3785 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, аниқланган мазкур қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 72 та тақдимномалар киритилиб, тақдимномаларга асосан 53 нафар турли идоралар масъул ҳодимларининг интизомий жавобгарлиги таъминланди, 23 та қонун ҳужжатлари талабларига зид бўлган ҳужжатлар бекор қилинди ва ижроси тўхтатилди. Ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланган 41 нафар турли идоралар масъул ҳодимларига, шундан 39 нафарига нисбатан тўғридан-тўғри маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича тегишли судларга юборилди. Амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига оғишмасдан риоя этиш юзасидан назорат қилувчи органларга 83 та огоҳнома ва 30 та ёзма кўрсатмалар киритилди. Прокуратура органларига жиноят аломатлари аниқланган ҳолатлар юзасидан мансабдор шахсларнинг жиноий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш ҳақида 2 та, суд қарорига нисбатан протест келтириш ҳақида 2 та таклифлар киритилди.

1.jpgШунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг бузилган ҳуқуқларини суд орқали тиклаш, уларга етказилган зарарни ундириш юзасидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 1.632.602.600 сўмга тенг 32 та даъво аризалари киритилиб, киритилган даъво аризаларнинг 1.263.482.000 сўмга тенг 41 таси судлар томонидан кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди ҳамда етказилган зарар ундирилди.

Бундан ташқари, бошқарманинг “Ишонч телефони”га 2016 йилнинг ўтган 6 ойида 50 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мазкур мурожаатларнинг ўрганиш давомида тегишли идораларга 1 та огоҳнома ва 4 тақдимнома киритилиб, киритилган тақдимномаларга асосан тадбиркорлик субъектига ер майдони ажратилган ҳамда 1 та масъул ходимга нисбатан “Ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.

Шунингдек, 2 та тадбиркорлик субъекти манфаатини кўзлаб вилоят хўжалик судига 26.561.988 сўмлик даъво аризаси киритилиб, суднинг тегишли қарорларига асосан 25.552.000 сўм миқдоридаги маблағлар даъвогарлар фойдасига ундирилиб берилиши таъминланганлиги ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Семинар тадбирида иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоблар берилди.