Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш


1.jpgСурхондарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни юзасидан “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш” мавзусида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида давлат ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари учун семинар ташкиллаштирилди.

Мазкур семинарда вилоят адлия бошқармаси, давлат солиқ ва статистика бошқармалари ҳамда вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масъул ходимлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда Мустақил юртимизда қисқа давр ичида ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳатлар ҳамда ўтган давр мобайнида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳамда уларнинг айримларига киритилган сўнги ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида, шунингдек соҳага оид Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.

Бундан ташқари, тадбирда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 15 июндаги буйруғи билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш тартиби тўғрисидаги Низомининг 
мазмун-мохияти ҳақида сўз юритилди.

1.jpgЖумладан, ушбу Низомга асосан нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан чет давлатлардан, ҳалқаро ва чет эл ташкилотлардан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиш ҳамда адлия органига олдиндан ёзма равишда хабар бериш тартиблари ва муддатлари тўғрисида тингловчиларига батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, семинар иштирокчиларига вилоят давлат солиқ ва статистика бошқармалари масъул ходимлари томонидан ННТларнинг соҳага оид қонунчиликдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳисоботларни топшириш тартибларига киритилган ўзгартиришлар ҳамда уларнинг имтиёзлари хақида билдирилган маърузалари тингланди.

Семинар якунида вилоят адлия, давлат солиқ ва статистика бошқармалари маъсул ходимлари томонидан ННТ вакилларининг қизиқтирган соволларига жавоблар берилди, шу билан бирга ташкилотларнинг фаолияти бўйича юзага келаётган турли хил муаммолар ва уларнинг ечими тўғрисидаги таклифлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.