Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш-энг долзарб масалалардан биридир


Давлатимиз мустақиликка эришгандан сўнг бир қанча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди, ана шу соҳалар қатори тадбиркорлик фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбиркорлар учун қулай шарт – шароитлар яратиш, уларнинг эркин фаолият юритиши учун мавжуд тўсиқларни олиб ташлашга оид бир қанча норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Мазкур жараёнларда адлия органлари зиммасига аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, янги қабул қилинаётган Қонун ва қонуности ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш вазифалари юклатилган.

“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олишни таъминлаш бўйича жойларда тарғибот тадбирларини ўтказиш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар режасига кўра, Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ташшабуси билан янги қабул қилинган Қонун ва қонуности ҳужжатларини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича турли ҳил тадбирлар ташкил этилиб келнмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири, вилоят адлия бошқармаси томонидан Термиз шаҳар “Маърифат” МФЙ билан ҳамкорликда “Тадбиркор қонун ҳимоясида - Мустақиллик йилларида тадбиркорлик субъектлари учун яратилган кенг имкониятлар, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг қонун ҳужжатлари билан кафолатлари” мавзусида давра сухбати бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мустақилликка эришганимиздан сўнг иқтисодиётни эркинлаштириш ҳамда тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий база яратилганлиги, бу билан тадбиркорлик фаолиятининг эркинлиги қонуний кафолатланганлиги ҳамда иқтисодиётнинг муҳим соҳаси бўлмиш кичик бизнесни ривожлантиришни рағбатлантириш борасида бир қатор ижобий ишларни амалга ошириш билан бир қаторда, хусусий тадбиркорлик ва хусусий мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва ҳимоясининг кучли тизимини яратилиб келинаётганлиги, Тадбиркорлик субъектларининг давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлар ҳуқуқларининг устуворлиги принципи қонун даражасида жорий этилганлиги тўғрисида тўхталдилар.

Шунингдек, охирги йилларда хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг бир қатор Қарорларининг мазмун-моҳияти хусусида давра сухбати иштирокчиларига баътафсил маълумотлар берилди.

Бундан ташқари, тадбир иштиркочиларига тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг тартиб ва қоидалари, ташкил этилган “Ягона дарча” марказларининг фаолияти, уларнинг асосий вазифа ва функциялари ҳамда марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматларининг тартиб-таомиллари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилнинг 14 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 28 сентбярдаги қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган 2 та, яъни “Тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги ва “Тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали давлат хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги Низомлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Давра сухбати тадбирида иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга мутахассислар батафсил жавоблар берилди.