Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Байрам туҳфаси


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ва туман ҳокимликлари, тегишли идораларнинг масъул ходимлари, адлия фахрийлари, ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида Жарқўрғон туманида қад ростлаган муҳташам, “ФҲДЁ бўлими ва Давлат нотариал идораси” биносинининг очилишига бағишланган тадбир ўтказилди. 1.jpg

Янги замоновий бинонинг очилишида сўзга чиққанлар, юртимизда бундай биноларнинг қуриб фойдаланишга топширилиши истиқлолнинг бизга берган улуғ неъматларидан бири эканлигини, замоновийархитектура талаблари асосида бунёд этилиб,қуёш батарияси, оргтехника воситалари, мебель ва бошқа жиҳозлар билан таъминланган мухташамушбу бинонинг очилиши нафақат туман аҳолиси балки, вилоят аҳли учун ҳам Мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрамига муносиб туҳфа эканлигини такидлашдилар.

Ушбу бинонинг ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилиши эса, бизга янада кўтаринки кайфият бағишлади.1.jpg

Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигига эришган илк кунларданоқ, инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди.

Давлатимиз томонидан фуқаролар тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда уларга қулай шарт-шароитлар ва сифатли давлат хизматларини кўрсатиш ҳам асосий мезонлардан бири қилиб белгилаб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган Давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ бўлимларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш дастурига мувофиқ биргина 2016 йилда вилоятимизда аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш уларга ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 5 млрд сўмдан ортиқроқ пул маблағлари ажратилган.

1.jpgУшбу маблағларга ДНИлари учун янги бинолар сотиб олинди, Узун ва Денов туманларида ҳам худди Жарқўрғон туманидаги каби мухташам ФҲДЁ бўлим ва ДНИ биноси қурилиб фойдаланишга топширилиш арафасида турибди.

Барча замонавий технологиялар, дастурий таъминот базаси билан жиҳозланган мухташам бинода “Оила” деб аталмиш муқаддас кошонага илк қадамларини қўйган йигит-қизларнинг никоҳларини тантанали қайд этиш маросимларини ўтказиш учун ҳавас қилса арзигулик шароитлар яратилган.

Янги бинода яратилган шарт-шароитлар, қулайликлар ҳар бир фуқаронинг туғилиши,оила қуриши, фарзанд кўриши каби холатларни қонуний расмийлаштириш, ҳужжатлар архивини тегишли тартибда юритиш, фуқаролар хаётидаги қувончли маросимларни эсда қоларли ва тантанали қилиб ўтказиш, халқимизга малакали ва сифатли юридик ёрдам кўрсатишга тўла имкон беради.

1.jpgАйниқса “Соғлом она ва бола йили” давлат дастури ижросини таъминлаш юзасидан белгилаган ҳуқуқий маърифий тадбирларимиз кўламини кенгайтириш, “Ёш оила қурувчилар мактаби”, “Оила дорилфунуни” машғулотлари мундарижасини янада бойитиш,уларни кўргазмали, интерфаол усуллар асосида ўтказиш борасидаги режаларимизни амалга оширишга катта ёрдам беради.

Мухтасар қилиб айтганда, ушбу бахт кошонаси унга қадам қўядиган ёшларнинг соғлом оила барпо этишдек эзгу ниятларини амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.