Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Қонунчиликни такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар


Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси томонидан Денов туман ҳокимлигида тегишли мутасадди ташкилотлар иштирокида Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун моҳияти юзасидан тадбир ўтказилди.1.jpg

Тадбирда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ Юртбошимиз томонидан бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш ғояси илгари сурилганлиги, шу асосда миллий анъаналар, муқаддас қадриятлар ва халқаро ҳуқуқ нормаларини ўзида мужассам этган Конституциямиз ва қонунларимиз ишлаб чиқилганлиги, Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ҳам шу каби қонунлар жумласига кириши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ушбу қонун билан Жиноят кодексига, Жиноят-процессуал кодексига, Фуқаролик кодексига, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Техник тартибга солиш тўғрисида”ги, “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонунларга ва бир қатор бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ҳамда қўшимчалар киритилди.

Жумладан, ушбу қонун билан қулай инвестиция имкониятларини ва ишчанлик муҳитини янада яхшилашга, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелда қабул қилинган “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонини ижро этиш мақсадида “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштиришга, улар фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилди. Хусусан, қонунда белгиланган тартибга кўра акциядорлик жамиятининг устав капитали фақатгина қўшимча акцияларни чиқариш ва жойлаштириш йўли билан амалга оширилади. Боз устига хусусий акциядорларнинг камида учдан икки қисмининг розилигисиз солиққа оид ёки давлат олдидаги бошқа қарздорлик ҳисобига акциядорлик жамиятларининг устав капиталидаги давлат улушини шакллантириш ёки ошириш тақиқланди. 

Қонунда суд-ҳуқуқ соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, қонун билан Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга жисман ишлатиб бўлинган ҳамда маънавий эскирган асбоб-ускуна ва технологияларни олиб кирганлик ҳамда ўрнатганлик учун жавобгарликнинг янада кучайтирилишини назарда тутувчи тузатишлар киритилди. Бу тармоқларни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш, иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича мамлакатда олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг самарадорлигини оширишга, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини, рақобатбардошлигини юксалтиришга кўмаклашади. 

Фуқаролик кодексига киритилган тузатишларга мувофиқ турар жойларни ижарага бериш, текинга фойдаланишга бериш, улардан мақсадли фойдаланилаётганликни назорат қилиш тартиби такомиллаштирилди.

1.jpgХусусан, Фуқаролик кодексига “Уй-жойни текин фойдаланишга бериш шартномасининг шакли” деб номланганянги 6261-модда киритилиб, унга кўра уй-жойни текин фойдаланишга бериш шартномаси ёзма шаклда тузилиши, бундан уй-жойни яқин қариндошларга (ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари) текин фойдаланишга бериш ҳоллари мустасно эканлиги, фуқаролар ўртасида уй-жойни текин фойдаланишга бериш шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши лозимлиги белгилаб қўйилди.

Тадбир якунида мазкур қонун ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларидаги амалдаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга ҳамда қонунчиликдаги номувофиқликларни бартараф қилишга хизмат қилиши ҳақида атрофлича фикр алмашилди ҳамда шу каби тарғибот тадбирларни кўпроқ ўтказилиши лозимлиги тўғрисида хулосага келинди.

Учрашув жараёни ўзига хос баҳс – мунозара усулида ташкил этилди ва иштирокчилар томонидан барча берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.