Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Тўйга тўёна билан


1.jpg

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ва туман ҳокимликлари, тегишли идораларнинг масъул ходимлари, адлия фахрийлари, ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида Узун туманида қад ростлаган муҳташам, “ФҲДЁ бўлими ва Давлат нотариал идораси” биносинининг очилишига бағишланган тадбир ўтказилди.

Янги замоновий бинонинг очилишида сўзга чиққанлар Узун туман марказида қисқа вақт ичида муҳташам ФҲДЁ бўлими ва Давлат нотариал идораси биносининг барпо этилиб, фойдаланишга топширилиши истиқлолнинг бизга берган улуғ неъматларидан бири эканлигини таъкидлашди. Замонавий архитектура талаблари асосида бунёд этилиб, қуёш батареяси, оргтехника воситалари, мебель ва бошқа жиҳозлар билан таъминланган ушбу бинонинг очилиши нафақат туман аҳолиси балки, вилоят аҳли учун ҳам Мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрамига муносиб туҳфа эканлигини билдиришдилар.

1.jpg

Мустақил юртимизда қисқа вақт ичида ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳатларнинг натижасини ҳамда эришилаётган ютуқларни, тараққиётни кўриб, буюк бобомиз Амир Темурнинг “Бизнинг кимлигимизни билмоқчи бўлсанг, биз қурган иморатларга боқ” деган сўзлари ҳар биримизнинг кўнглимиздан кечади.

Энг муҳими, юртимиз тинчлиги, ватанимиз равнақи, ҳалқимиз фаровонлиги йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ва амалга оширилаётган ислоҳатлар натижасини кўриб, юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг руҳиятида кайфият ҳукмрон эканлигини таъкидлашдилар.

Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигига эришган илк кунларданоқ, мамлакатимизда инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун бўлиб, олий қадрият даражасига кўтарилди. Давлатимиз томонидан фуқаролар тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда уларга қулай шарт-шароитлар ва сифатли давлат хизматларини кўрсатиш ҳам асосий мезонлардан бири қилиб белгилаб олинди.

1.jpg

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган Давлат нотариал идоралари ва ФҲДЁ бўлимларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш дастурига мувофиқ биргина 2016 йилда вилоятимизда аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш уларга ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 5 млрд сўмдан ортиқроқ пул маблағлари ажратилган.

Ушбу маблағларга ДНИлари учун янги бинолар сотиб олинди.

Яқин кунлардаДенов туманида ҳам худди Жарқўрғон ва Узун туманларидаги каби муҳташам ФҲДЁ ва ДНИ биноларинифойдаланишга топшириш арафасида турибмиз.

Барча замонавий технологиялар, дастурий таъминот базаси билан жиҳозланган мухташам бинода “Оила” деб аталмиш муқаддас кошонага илк қадамларини қўйган йигит-қизларнинг никоҳларини тантанали қайд этиш маросимларини ўтказиш учун ҳавас қилса арзигулик шароитлар яратилган.

1.jpg
Янги бинода яратилган шарт-шароитлар, қулайликлар ҳар бир фуқаронинг туғилиши, оила қуриши, фарзанд кўриши каби холатларни қонуний расмийлаштириш, ҳужжатлар архивини тегишли тартибда юритиш, фуқаролар хаётидаги қувончли маросимларни эсда қоларли ва тантанали қилиб ўтказиш, халқимизга малакали ва сифатли юридик ёрдам кўрсатишга тўла имкон беради.

Айниқса “Соғлом она ва бола йили” давлат дастури ижросини таъминлаш юзасидан белгилаган ҳуқуқий маърифий тадбирларимиз кўламини кенгайтириш, “Ёш оила қурувчилар мактаби”, “Оила дорилфунуни” машғулотлари мундарижасини янада бойитиш,уларни кўргазмали, интерфаол усуллар асосида ўтказиш борасидаги режаларимизни амалга оширишга катта ёрдам беради.

Қисқача қилиб айтганда, ушбу бахт кошонаси унга қадам қўядиган барча ёшларнинг соғлом оила барпо этишдек эзгу ниятларини амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.