Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Норма ижодкорлиги — ислоҳот ривожининг асоси


1.jpgБугунги кунда жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш жараёнида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Зеро, қонунларнинг халқчил, хаётий бўлиши уларнинг ижроси таъминланиши кўп жихатдан жойлардаги махаллий давлат ҳокимияти органларининг халқнинг ичига кириб бориши, мавжуд муаммоларни аниқлаши ва уларни бартараф этиш юзасидан тегишли идораларга таклифлар тайёрлаши ва киритишига боғлиқ.

1.jpgЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири ҳам норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, давлат ва жамият қурилиши соҳасида қонунийликни таъминлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ҳисобланади. Бу йўналишда вазирлик томонидан тизимли равишда изчил фаолият олиб борилмоқда.

Адлия вазирлиги ва вилоят адлия бошқармасининг ташаббусига кўра, Сурхондарё вилояти Касаба уюшмалари бирлашмасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг қонун ижодкорлиги, қабул қилинган қонунларни ижрочилар ва аҳолига етказиш, шунингдек уларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш бўйича ишларни ташкиллаштириш юзасидан ўрни ва масъулиятига бағишланган семинар тадбири бўлиб ўтди.

Унда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ушбу масалага масъул мансабдор шахслари, Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия бошқармалари ходимлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда давлат бошқаруви ҳудудий органларининг юридик хизмати ходимлари иштирок этдилар.

1.jpgТашкил этилган семинарда маърузачилар Сурхондарё вилоятида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашда вилоят ҳокимлиги ва вилоят адлия бошқармаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилганлигини, ўтган давр мобайнида, Ўзбекистон Республикасиниг Жиноят кодексига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича бир қанча таклифлар берилганлиги ҳақида тўхталдилар.

Шу билан биргаликда тадбирда мазкур йўналишдаги муаммоли масалаларни бартараф этиш ва бу йўналишда намунавий тизим ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш хамда унда бир қатор тадбирларни амалга ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан бир қатор таклифлар ўртага ташланди. Хусусан, қонунларнинг ижросини таъминлашда юридик хизматнинг ролини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриш мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди.

1.jpgТадбир давомида белгиланган вазифаларни амалга оширишда аҳолининг ва ижрочиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини уларга етказишда ҳуқуқий тарғиботнинг таъсирчан усулларидан фойдаланиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Семинар тадбирида иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоблар берилди.