Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган тадбир


Термиз шаҳридаги “Бахт уйи”да Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ходимлари ҳамда давлат нотариал идоралар ва ФҲДЁ бўлимлари ходимлари иштирокида мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. 1.jpg

Йиғилишда Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Қ.Холмуродов мустақиллик туфайли тарихан қисқа вақт ичида минтақадаги фаровон давлатлардан бирига айланган мамлакатимиз дунёнинг жадал ривожланаётган давлатлари қаторидан ўрин эгаллаганини таъкидлади.

1.jpgБарчамизга маълумки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 июлдаги Фармонига асосан ватанимиз истиқлолининг 25 йиллигини кенг нишонлаш муносабати билан ҳамда мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини ва мудофаа қудратини юксалтириш, давлатимиз-сарҳадларининг дахлсизлигини таъминлаш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш, жамиятимизда ҳукм сураётган миллатлараро дўстлик ва тотувликни, тинчлик ва барқарорликни асраш, 1.jpgмиллий маданиятимиз ва санъатимизни ривожлантириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларимизни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимизни тақдирлаш мақсадида “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони таъсис этилди.

Тадбирда ўзининг фидокорлиги ва меҳнатсеварлиги боис адлия бошқармаси, нотариал идоралар ва ФҲДЁ бўлимлари ходимларининг бир гуруҳи “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил” кўкрак нишонлари, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳамда вилоят адлия бошқармасининг фаҳрий ёрлиқлари билан тақдирланишди.

Йиғилиш давомида мустақиллик миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги руҳида яшаш, истқлол ғояларини юртдошларимиз қалби ва онгига янада теран сингдириш, 1.jpgдемократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишнинг энг муҳим шарти, миллий тараққиётимизнинг кафолати эканлиги таъкидланди.

Ўзининг муносиб хизматлари учун тақдирланган инсоннинг рухияти кўтарилади ва янада катта марраларни забт этишига ишончи ошади, мустақилликнинг энг олий ва энг азиз неъмат эканлигини ҳис этади.