Янгиликлар
Оилавий тадбиркорлик – фаровонлик омили
Термиз шаҳрида “Оилавий тадбиркорлик – жамият тараққиёти омили” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.
“Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми”, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, “Ўзбекистон ипаги” уюшмаси, “Аёллар кенгаши” республика жамоат бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, касаначилар, оилавий тадбиркорлар ва ҳунармандлар иштирок этди.
“Ўзбекистон ижтимоий масъулиятли фуқаролари форуми” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳудудий жамоатчилик кенгаши раиси Р.Норлиев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда оилавий тадбиркорлик ҳамда касаначиликка асосланган ишлаб чиқариш тизими изчил ривожланиб, юртимиз тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилаётганини таъкидлади. Тадбиркорликнинг миллий анъаналаримиз ва хўжалик юритиш фаолиятига мос янги ташкилий-ҳуқуқий шаклини янада ривожлантиришда Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуни муҳим дастуриламал бўлаётир.
Сурхондарё вилоятида оилавий тадбиркорликни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаб, рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Оилавий тадбиркорлар солиқ, божхона, коммунал, электр энергияси тўловлари бўйича қонун билан белгиланган имтиёзлардан унумли фойдаланаётир. Ишбилармон оилаларга тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратилиб, сифатли ва нисбатан арзон озиқ-овқат маҳсулотлари, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Аҳолига хизмат кўрсатиш кўлами кенгайиб, ҳунармандчилик ривожланмоқда. Қишлоқларда аҳоли бандлиги таъминланаётир.
Семинарда иштирокчиларга тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби, бизнесни юритиш, оилавий тадбиркорлик ва касаначиликнинг ҳуқуқий-ташкилий асослари ҳақида батафсил маълумот берилди.