Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Тадбиркорлар ҳимоясида янги босқич


1.jpgСурхондарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сурхондарё ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4848-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти” мавзусида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг мажлислар залида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

1.jpgТадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари,Сурхондарё вилоят прокуратураси, Савдо-саноат палатаси, Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда бир қатор масъул идоралар ва тадбиркорлик субъектлари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб,2017 йилнинг 1 январидан бошлаб 1.jpgқуйидаги илгари кўрилмаган чоралар жорий этилиши назарда тутилганлигини, яъни тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилиниши, бундан юридик шахснинг тугатилиши билан боғлиқ текширишлар, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида фақатгина Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарорига мувофиқ ўтказиладиган қисқа муддатли текширувлар мустаснолиги белгилаб қўйилганлигини, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турлари бекор қилинганлигини таъкидлашди.

Шу билан бирга, тадбир иштиркочиларига Фармонда маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштиришни давом эттирилиб, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимларини ҳамда тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалга ошираётган шахсларни,1.jpg улар томонидан етказилган зарарни қоплаган ва ҳуқуқбузилиши оқибатларини белгиланган муддатларда ихтиёрий бартараф этган тақдирда, жавобгарликнинг барча турларидан озод қилиш каби тубдан янги чораларни назарда тутилганлиги тушунтириб ўтилди.

Бундан ташқари, сўзга чиққан маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари масъул ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларига Фармон билан белгилаб қўйилган янги имконият ва префернциялар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.