Янгиликлар
Жисмоний ва Юридик шахсларнинг мурожаатлари қонун ҳимоясида!
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, ушбу қонун ижроси юзасидан амалга оширилиётган ислоҳотлар ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси ташкил этилишининг афзалликлари ва мурожаатлар билан ишлаш механизмлари мавзуларида кенг жамоатчилик иштирокида семинар ва учрашувлар, шунингдек жойларда жисмоний ва юридик шахслар билан сайъёр қабуллар ўтказиш” графигига мувофиқ Сурхондарёвилоят прокуратураси, вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Термиз туман ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, ушбу қонун ижроси юзасидан амалга оширилиётган ислоҳотлар ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси ташкил этилишининг афзалликлари ва мурожаатлар билан ишлаш механизмларини тушунтириш юзасидан давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда тадбиркорлик субъектлари, кенг жамоатчилик аъзолари ва маҳаллий давлат ҳокимияти ва назорат қилувчи органлар ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқувчи идора-ташкилот вакиллари иштирок этдилар.
Давра сухбатидаЎзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг ҳозирги кундаги аҳамияти ва мазмун-моҳияти тўғрисида тўхталиб ўтилиб, қонуннинг мақсади давлат органлари ва давлат муассасаларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатлиги, унга кўра, мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрий амалга оширилишлиги,ҳеч ким бирон-бир мурожаатни ҳимоя қилишга ёхуд унга қарши қаратилган ҳаракатларда иштирок этишга мажбур қилиниши мумкин эмаслиги таъкидлаб ўтилди.
Маърузачилар томонидан тадбир иштирокчиларига Бош вазир виртуал қабулхонасининг афзалликлари ҳақида гапирилиб, энг аввало ҳар бир шахс тўғридан-тўғри Ҳукумат раҳбари қабулига мурожаат қила олиши, мурожаатлар 3 хилда электрон тарзда – pm.gov.uz сайти орқали, қўнғироқ қилиш – 1000 қисқа рақамига ва ЎзЛИДЕПнинг жойлардаги бўлинмаларига учрашиш орқали амалга оширилиши ва эндиликда фуқаролар ўз уйидан чиқмасдан туриб ҳам интернет ёки телефон орқали мурожаат қила олишлари мумкинлиги ҳақида тушунтирилди.
Давра суҳбати давомида маърузачилар иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар бердилар.
Тадбир сўнггида Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Н.Тожиев томонидан жисмоний шахслар ва Юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш бўйича сайъёр қабул ўтказилиб, келиб тушган мурожаатлар юзасидан буларга ёзма жавоб берилиши ҳақида маълум қилинди.