Янгиликлар
Менинг овозим Ватан келажагига дахлдор
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда “Адолат” СДП вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда куни “Менинг овозим Ватан келажагига дахлдор” мавзусида вилоят спорт олимпия захиралари коллежида семинар тадбири ўтказилди.
Унда “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Д.Нормуратова, “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси ўринбосари И.Қурбонов, “Адолат” СДП вилоят Кенгаши матбуот котиби М.Тўраев, Термиз шаҳри олимпия заҳиралари коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.
Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Дилрабо Нармуратова кириш сўзи билан очиб, истиқлол йилларида юртимизда яратилган миллий сайлов тизими, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунига сўнгги йилларда киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг сайлов масалаларини тартибга солувчи қарорлари мазмун-моҳияти ҳамда сайловчиларнинг қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисида кенг тушунтириш берди.
Шундан кейин, вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Ф.Расулов сўзга чиқиб, “Миллий сайлов тизимининг ҳуқуқий асослари ҳамда сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар” мавзусида маъруза қилди. Сайлов эркинлиги принципини янада тўлиқ амалга ошириш, сайловолди ташвиқотини ўтказишда сиёсий партиялар ва улар томонидан кўрсатилган номзодларни тенг шароитлар билан таъминлаш самарадорлигини ошириш, сайловлар давомида ошкораликни таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш бўйича миллий қонунчилигимизга кўплаб ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани, уларнинг моҳияти,конституцияга мувофиқ, сайлов ҳуқуқи яшириш овоз бериш орқали амалга оширилиши яъни сайлов куни сайловчига барча имкониятлар яратилиши лозимлиги, булардан ташқари сайлов жараёнларида ижтимоий сўровларнинг маълумоти тарқатилмаслиги ва сайловчилардан улар кимга овоз берганликларини сўраш қатъиян ман этилганлиги ҳақида гапирилди.Бундай аралашувлар овоз беришнинг яширинлиги принципи ва сайловчиларнинг ўз ҳохиш-иродаларини билдиришларига зиддлигини таъкидланди. “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ овоз бериш кунига қадар қолган беш кун ичида, шунингдек, овоз бериш куни жамоат фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини ва ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни нашр этиш (эълон қилиш), шунингдек, уларни умумий фойдаланишдаги ахборот телекоммуникация тармоқларига (шу жумладан интернет тармоғига) жойлаштириш таъқиқланиши мустаҳкамланганлиги айтиб ўтилди.
Учрашувда 18 ёшга тўлган сайловда илк бора иштирок этувчи ёшларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб олдилар. Мазкур тадбир ёшларимизни сиёсий-ҳуқуқий онгини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.