Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзод билан учрашув


2016 йил 1 ноябрь куни Термиз давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан кўрсатилган номзод – Наримон Умаров сайловолди ташвиқоти доирасида Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашув ўтказди.

1.jpgУшбу тадбирда вилоят фаоллари, корхона,ташкилот ҳамда таълим муассасаларнинг ишчи ва ходимлари, тадбиркорлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Учрашувда Наримон Умаровнинг ишончли вакили, Сурхондарё вилояти партия Кенгаши раиси Р.Ҳамроев иштирокчиларни Президентликка номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Наримон Умаров ўз маърузасида дастлаб мустақиллик йилларида Сурхон воҳасининг бой тарихий ўтмиши қайта тикланиб, шаҳар ва қишлоқлар инфратузилмаси мутлақо ўзгарганлигини эътироф этди. Сўнги беш йил давомида биргина Термиз шаҳрида улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, бир-биридан муҳташам биноларнинг қад ростлагани, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш йўлида барпо этилган савдо ва маиший иншоотлар воҳа тараққиётини мутлақо янги босқичга олиб чиққанлигини таъкидлади.

Шуниндек, номзод Тошғузор-Бойсун-Қумқўрғон темир йўлининг ишга тушиши билан вилоятни мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлар билан боғлаш масофаси қисқарганлиги баробарида табиий бойликларни ўзлаштириш имконияти ҳам кенгайгани ҳамда темир йўл бўйлаб ишга туширилган объектлар, аҳоли турар жойлари, ҳудудда обод масканлар сонининг ортишига хизмат қилаётганига сайловчилар эътиборини қаратди.

Н.Умаров Сурхондарё вилояти сайловчиларига ўз сайловолди дастуринингустувор йўналишлари хусусида сўз юритди. Дастурда айниқса, ижтимоий соҳада белгиланган вазифалар, хусусан, таълим соҳасини ислоҳ этиш борасида илгари сурилаётган мақсад, вазифалар республикамиз ҳудудларидаги мавжуд эҳтиёжларидан келиб чиққанлигини таъкидлаб ўтди.

Жумладан, номзод сўнгги йилларда ёшларимиз ўртасида олий таълим олишга бўлган интилиш кучайиб бораётганлиги хусусида тўхталар экан, биргина Термиз давлат университетига абитуриентлар сони тобора кўпайиб, белгиланган қабул квоталарига нисбатан 18-20 баробардан ортиқни ташкил этаётганлигига сайловчилар эътиборини қаратди.

Шундан келиб чиқиб, номзод ўз дастурида олий таълим муассасаларига қабул қилишдаги квоталар тизимини қайта кўриш, барча талабгорларга олий таълим олиш ҳуқуқини бериш орқали иқтидорли ёшларни танлаб олиш сифатини ошириш ҳамда таълим ва тарбия соҳасида узвийликни таъминлашга қаратилган қатор ғояларни илгари сураётганини билдирди. Номзоднинг бу борадаги таклифлари учрашув иштирокчилари томонидан катта иштиёқ ва қизиқиш билан қабул қилиниб, ушбу мақсадли режалар ўз вақтида кўтарилган ва ҳақиқатда ечимини кутаётган амалий масала эканлиги эътироф этилди.

1.jpgШу билан бирга, номзод ўз дастурида “Кучли ва адолатли суд ҳокимияти бўлган жойда қонун ва адолат тамойиллари устивор” эканлиги алоҳида таъкидлангани ва бу мақсад йўлида, энг аввало, суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, судъяларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш жараёнларини янада такомиллаштириш, одил судлов обрўсини ошириш, шу мақсад йўлида, судларни демократлаштириш, фаолиятининг очиқлиги, холислиги, суд жараёни иштирокчиларининг тенг ҳуқуқлигини таъминлаш, судъялик фаолият муддатини узайтирилишига эришиш, адвокатура институти ҳуқуқ ва ваколатларининг янада кенгайтирилиши, ҳуқуқни қўллаш ва суд амалиётида самарали натижа бераётган ярашув институтини янада кенгайтириш каби устивор вазифаларнинг белгиланганлигини қайд этди.

Президентликка номзод учрашув иштирокчиларининг ўз сайловолди дастури, таржимаи ҳоли, ҳудудни ва умуман, республикани ривожлантиришга доир кўплаб саволларига жавоб қайтарди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Д.Тангиров, вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Н.Мамадиев, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси Ў.Тошбоев, Термиз ахборот технологиялари ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчисиН.Хидирова, Термиз-Бақтрия савдо комплекси бош ҳисобчиси Б.Бобомуродов ва бошқалар Умаров Наримон Мажитович номзоди бўйича сўзга чиқдилар ва барчани бўлажак сайловда уни қўллаб-қувватлашга чақирдиларҳамда 2016 йил4 декабрда бўладиган сайловда унга омад ва зафарлар ёр бўлишиҳақида тилаклар билдирилди.