Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун ёшлар нигоҳида


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ИИБ, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши, вилоят Меҳнат бош бошқармаси, Узун туман ҳокимлиги ходимлари билан ҳамкорликда Узун туманидаги “Қишлоқ хўжалик” касб-ҳунар коллежи мажлислар залида ёшлар ўртасида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан учрашув тадбири ўтказилди.

1.jpg

Учрашув тадбирида маърузачилар Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонуннининг 1991 йил 20 ноябрда қабул қилинганлигини, ушбу қонуннинг янги таҳрири Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йилнинг 12 августида қабул қилинган бўлиб, Олий Мажлис Сенати томонидан 2016 йилнинг 24 августида мақулланганлигини ва ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан, яъни 2016 йилнинг 15 сентябирдан қонуний кучга кирганлиги ҳақида тўхталдилар.

Ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари бўйича маълумки Мамлакатимизнинг биринчи Президенти И. А. Каримов раҳномалигида болалар ва ёшларга оид 22 та қонун, Президентнинг 27 фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 46 та қарорлари ҳамда 200 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлигини, Олий Мажлис томонидан болалар ва ёшлар ҳуқуқларига оид 10 га яқин халқаро шартномалар ратификация қитлинганлиги ҳақида тушунтириш бердилар.

1.jpgШунингдек, ушбу қонуннинг асосий мақсади ёшларга оид давлат сиёсати муносабатларини тартибга солишдан иборат эканлигини, янги таҳрирдаги қонун 4 боб, 33та моддадан иборат эканлигини, қонунда ёшлар бўйича давлат сиёсатининг мақсади ва тамойиллари, ёшларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофазаси, таълим олиш ҳуқуқлари, иқтидорли ёшларга нисбатан давлат кўмагини амалга ошириш каби долзарб масалалар қамраб олинганлиги ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Қонунда белгиланган тамойиллардан яна бири очиқлик ва шаффофлик, ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда ёшларнинг иштироки, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, маънавий, ахлоқий ва маданий қадриятлар устуворлиги, ёшларнинг камситилишига йўл қўймаслик ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий принциплари сифатида белгиланганлигини билдиришдилар.

Қонуннинг муҳим жиҳати ҳақида тўталадиган бўлса, ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишглари алоҳида моддада белгилаб қўйилганлигини, унда ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, маънавий, интеллектуал, жисмоний-ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш ўз ифодасини топганлиги ҳақида билдирилди.

1.jpgБундан ташқари қонуннинг яна бир муҳим жиҳати-келажагимиз эгаларини ватанпарварлик, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, кенг дунёқарашга эга қилиб уларни тарбиялаш, терроризм, диний экстремизм, сепаратизм, фундаментализм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилиш каби меъёрлар ўз аксини топганлиги ҳақида тушнтирилди.

Қонунда қуйидаги тушунчаларга изоҳ бериб кетилганлган бўлиб, ёшлар-ёш фуқаролар 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган шахслар эканлигини;

Ёш оила-эр-хотиннинг иккиси ҳам 30 ёшдан ошмаган оила бўлишлигини;

Олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини битирган, таълим муассасасини битиргандан сўнг олган ихтисослиги бўйича уч йил ичида ишга кирган, ишлаётганлигига уч йилдан кўп бўлмаган ўттиз ёшдан ошмаган ходимлар ёш мутахассис хисобланишлигини;

Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ёш фуқаролар томонидан, шунингдек таъсисчилари ёш фуқаролар бўлган юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти-ёш тадбиркорлар деб айтилишини билдирдилар.

1.jpgЁшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишлари-ёшларнинг ҳуқуқлари, эринликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ёшларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, ёшларнинг маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш, ёшлар учун очиқ ва сифатли таълимни таъминлаш, ёшларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданият даражасини юксалтириш, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни рағбатлантириш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жойлар ва ижтимоий шароитларни яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш кўрсатилганлигини айтиб ўтишдилар.

Тадбирда ушбу қонуннинг барча моддалари мазмун-моҳияти ҳақида алоҳида ҳуқуқий тушгунчалар берилди.

Учрашув жараёни ўзига хос баҳс – мунозара усулда ташкил этилди ва ёшларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. ҳамда тадбирда барча иштирокчилар фаол иштирок этишиб, ўз мулоҳазаларини билдиришдилар.

Тадбир сўнгида кўтарилган мавзу доирасида қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.