Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Сайлов қонунчилигига бағишланган тадбирлар


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан белгиланган чора-тадбирга кўра, вилоят ИИБ, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши,1.jpg вилоят ўрта махсус таълим бошқармаси ҳамкорлигида “Термиз тиббиёт” касб-ҳунар коллежида ёшлар ўртасида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгариш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти” юзасиданўтказилди.

Учурашувда маърузачилар мустақиллик йилларида миллий сайлов қонунчилигимиз демократик тамойиллар асосида такомиллаштириб бораётганлигини, фуқароларимизнинг сиёсий-ҳуқуқий онги ва маданияти тобора юксалиб бораётгани, сайловларнинг очиқ ва ошкора, юқори ташкилий савияда ўтиши таъминланаётганлигини айтиб ўтдилар.

Шунингдек, Асосий қонунимизнинг 117-моддасида фуқароларимизнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланиб, бу ҳуқуқнинг амалга оширилиши бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги қонунлари ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатлари билан тартибга солиниши ҳақида тўхталдилар. 1.jpg

Мазкур қонун ҳужжатлари жумласига кирувчи 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонун сайлов тизимини мустаҳкамлайдиган конституциявий нормаларни ривожлантиришга ва уларга аниқлик киритишга хизмат қилади.

Тадбирда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга бугунги кунга қадар 7 та қонун билан ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги, Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги қайд этилди.

Жумладан, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ҳамда ҳаракатлар кузатувчиларига мандатлар Марказий сайлов комиссияси томонидан берилиши белгиланганлигини, сайлов участкалари қамоқда сақлаш жойларида ҳам ташкил этилиши мумкинлигини, сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган вақтда муайян сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари сайловчилар рўйхатига киритилиши ҳақида тушунчалар берилди. 1.jpg

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига кўра, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмаслиги ва сайловда қатнашмасликлари ҳақида айтиб ўтилди.

Қонунга кўра, ҳар бир фуқарога рўйхатга киритилмаганлик, нотўғри киритилганлик ёки рўйхатдан чиқарилганлик юзасидан, шунингдек рўйхатда сайловчи тўғрисидаги маълумотларни кўрсатишда ноаниқликка йўл қўйилганлик хусусида шикоят қилиш ҳуқуқи берилганлиги, бу масалага доир аризалар участка сайлов комиссияси томонидан кўриб чиқилиши, аризани участка сайлов комиссияси кечи билан йигирма тўрт соат ичида, сайлов арафасида ва сайлов куни эса дарҳол кўриб чиқилиши билдирилди.

Шунингдек, сайловолди ташвиқоти тушунчаси, турлари, шакллари ва усулларига аниқлик киритилганлиги, сайловолди ташвиқоти сайловга бир кун қолганида тўхтатилиши ва сайлов куни ташвиқот ўтказилиши тақиқланганлиги белгиланганлиги, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эгалиги, муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланиши ва сайловга бир кун қолганида тугалланиши, муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти округ сайлов комиссияси томонидан белгиланиши ва сайловчиларнинг, кузатувчиларнинг, оммавий ахборот воситалари вакилларининг эътиборига етказилиши, муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслиги сабаблари (таътил, хизмат сафари, 1.jpgчет элга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида ўз яшаш жойидаги участка сайлов комиссиясидан сайлов варақасини олиши, сайловчи сайлов варақасини олганлиги ҳақида участка сайлов комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида сайловчилар рўйхатига имзо қўйиши, шундан сўнг, сайлов варақаси махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида сайловчи томонидан тўлдирилиши, сайловчининг ўзи қарор қабул қилиб, тўлдирилган сайлов варақасини ёпиқ конвертда участка сайлов комиссиясида қолдириши, конвертнинг елимланган жойига участка сайлов комиссияси икки нафар аъзосининг имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри ва сайловчининг имзоси билан тасдиқланиши, айрим сайловчилар саломатлигининг яхши эмаслиги ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаган ҳолларда, участка сайлов комиссияси уларнинг илтимосига биноан комиссия аъзоларига овоз беришни ана шу сайловчилар турган жойда ташкил этишни топшириши мумкинлиги юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди.