Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллиги


Инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллиги

 

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг қабул қилинганлигининг 70 йиллигини кенг нишонлаш бўйича тадбирлар дастури” тўғрисидаги 2018 йил 5 майдаги
ПФ-5434-сонли Фармони асосида Сурхондарё вилоят Юридик коллежи мажлислар залида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва унинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида тутган ўрни ва аҳамияти мавзусида  давра суҳбати бўлиб ўтди.

         Табирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси масъуллари ҳамда Сурхондарё юридик коллежи ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди.

         Шунингдек, ушбу тадбирда Юридик коллежининг 3-18 гурухи  ўқувчиси Рамазонов Жаҳонгир ва 2-18 гурухи ўқувчиси  Элмуродов Абдуллолар жорий йилнинг 12-14 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида “Комбат-Айкидо” бўйича бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этишиб, юқори ўринни эгаллаганликлари учун коллеж раҳбарияти томонидан қимматли совғалар билан тақдирландилар.

 

Вилоят адлия бошқармаси
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат
бўлими масъул ходими                     Қоржов Чориев