Янгиликлар
Қонун ижроси билан кучли
Қонун ижроси билан кучли
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5505-сонли фармонининг 3-банди, учинчи хатбошисига кўра, қонунларни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини қўллаш, улар кучга кирган пайтдан эътиборан ижросини ташкил этиш юзасидан қўшимча ички идоравий ҳужжатлар қабул қилишга доир мажбуриятлар юклатилмаган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.
Адлия бошқармаси томонидан Сурхондарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси фаолиятида мазкур фармон ижросини ўрганиш натижасида қонунларни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини қўллаш, улар кучга кирган пайтдан эътиборан ижросини ташкил этиш юзасидан жами 16 та қўшимча ички идоравий ҳужжатлар (буйруқлар) қабул қилганлиги аниқланди.
Масалан, стандартлаштириш ва метрология бошқармаси томонидан фаолиятига умуман дахли бўлмаган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 800-сонли Қарори ижросини таъминлаш тўғрисида” 2018 йил 11 октябрда 215-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 октябрдаги ПФ-5553-сонли Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида” 2018 йил 16 октябрда 219-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 ноябрдаги 920-сонли Қарори ижросини таъминлаш тўғрисида” 2018 йил 12 ноябрда 235-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрдаги ПҚ-4015-сонли Қарори ижросини таъминлаш тўғрисида” 2018 йил 14 ноябрда 236-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 ноябрдаги ПҚ-4017-сонли Қарори ижросини таъминлаш тўғрисида” 2018 йил 19 ноябрда 237-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 948-сонли Қарори ижросини таъминлаш тўғрисида” 2018 йил 26 ноябрда 238-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 ноябрдаги 950-сонли Қарори ижросини таъминлаш тўғрисида” 2018 йил 27 ноябрда 239-сонли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сонли Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида” 2018 йил 27 ноябрда 240-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4030-сонли Қарори ижросига оид” 2018 йил 28 ноябрда 241-сонли буйруқлар қабул қилинган.
Бу ҳолат юқорида кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат талабларига зид бўлганлиги сабабли, адлия бошқармаси томонидан буйруқларни бекор қилиш ҳақида тақдимномалар киритилди.
Адлия бошқармаси томонидан киритилган тақдимномаларга асосан Сурхондарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси томонидан жами 16 та буйруқлар бекор қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5505-сонли фармони ортиқча қоғозбозликни йўқ қилиш, асоссиз бўлган ҳужатларни (буйруқларни) қабул қилишга чек қўйишда муҳим роль ўйнаши шубҳасиздир.
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни
қўллаш амалиётини ўрганиш
бўлими бошлиғи Б.Гаффаров