Bog'lanish

Telefon
(+998 76) 223-44-75

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Чуқур таҳлил ва танқид асосида


Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти фаолларининг жорий йилнинг биринчи ярмида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 18 январдаги мажлисида Президентимиз томонидан белгилаб берилган 2013 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги вазифаларнинг бажарилишига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими Н.Чориев бошқарган йиғилишда жорий йилнинг биринчи ярмида барча тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатлари таъминлангани қайд этилди. Ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 11 фоизни ташкил этди. Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш 12,7 фоиз, жумладан, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 13,9 фоиз, қурилиш 9,8, транспорт ва алоқа 20, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 8,8, пудрат ишлари 17,9, пуллик хизматлар 16 фоиз, жами хизматлар 17,3 фоиз ўсди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 61,3 фоизга етди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун барча манбалар ҳисобидан 166,4 миллиард сўмлик кредит маблағлари ажратилди. Аҳолининг турмуш даражасини ошириш, уларнинг меҳнат қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш юзасидан олиб борилган кенг кўламли ишлар натижасида олти ойда 35 минг 165 янги иш ўрни яратилди.

Йиғилишда ютуқлар билан бирга айрим камчиликларга йўл қўйилгани ҳам алоҳида таъкидланди. Жарқўрғон, Шўрчи туманларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичлари бажарилмагани, Термиз, Олтинсой ва Бойсун туманларида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми пастлигича қолаётгани қайд этилди.

“Обод турмуш йили” Давлат дастурининг вилоятдаги ижроси, қишлоқларда намунавий лойиҳалар асосида уй-жой қурилишининг аҳволи, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасини, уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.