Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

“Меҳрибонлик уйида”


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармонинг ижроси юзасидан вилоят адлия бошқармаси масъуллари томонидан Термиз шаҳридаги 12-сонли “Меҳрибонлик уйида тарбиялануви болалари ўртасида “Ҳуқуқий саводхонлик-долзарб масала” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

            Давра суҳбатида сўзга чиққанлар тадбир иштирокчиларига Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш энг муҳим шартлардан бири хисобланишини, ёшларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакиллантириш, ҳар-бир ёшларимиздан қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқий билимларини ошириш, ҳуқуқбузарликларни содир этмасликлари ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

            Шу билан биргаликда, ушбу фармонга кўра, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси қабул қилинганлигини, концепциянинг асосий йўналишларидан бири оилада ҳуқуқий тарбияни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, болалар учун махсус ҳуқуқий портал яратилиши, таълим муассасаларида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, Конститутциянинг илк сабоқларини ўрганиш, эндиликда ўқувчилар ўртасида “Ҳуқуқ бу тўғирликдир” мавзуларида расимлар танлови ташкил этилиши, умумий ўрта-таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим” мавзусида республика кўрик-танловини ташкил этилиши, танлов ғолибларини рағбатлантириши ҳақида тўхталиб ўтишдилар.      Шунингдек, таълим муассасаларида турли йўналишда ҳуқуқий фанларни ўргатиш орқали ҳам ёшларнинг ҳуқуқий онги ва билимини ошириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилаётганлигини, айниқса, ёш авлодни қонунга итоаткор руҳда ва уни ҳурмат қилиш ғоялари билан тарбиялаш муҳим вазифалардан ҳисобланиши  ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, ёшларга “Муҳим ҳаётий масаларлар” бўйича ҳуқуқий қўлланма китобчалари тарқатилди.

        

 

Вилоят адлия бошқармаси

масъул ходими                                                                     Қ.Чориев