Янгиликлар
11
Вилоят ҳокимлигида “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтди.
Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси томонидан ведеоселектор кўринишда ўтказилган навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши кун тартибига вилоят электр, газ, кадастр, давлат солиқ инспекцияси, ҳалқ банки ҳамда мажбурий ижро бюроси билан нотариал идораларнинг электрон ҳамкорлигини янада яхшилаш масаласи муҳокамага қўйилди.
Йиғилишда нотариат соҳасига 2019 йил 1 январдан амалга киритилган янги тартибларни амалиётга тадбиқ этишда масъулиятсизликка йўл қўяётган айрим ташкилотлар фаолияти кескин танқид қилинди. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сонли қарори билан 2019 йил 1 январдан идоралараро ҳамкорлик асосида электрон маълумот олиш йўлга қўйилиши ва фуқаролар коммунал (газ, электр) ва давлат солиқ органларига бормасдан ишини нотариусдан битириб кетиш тизими коммунал идораларнинг электрон дастуридаги муаммолар кўрсатиб ўтилди.
Президентимизнинг 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон қарори 2-иловаси 19-бандига мувофиқ ҳокимликлар электр тармоқлари корхоналари билан биргаликда давлат нотариал идораларини узлуксиз электр энергия таъминоти билан таъминлаш топшириғи 3 та тумандан (Қизириқ, Музрабод, Қумқурғон) ташқари, бошқа туманларда якунига етказилмаган учун фуқароларга хизмат кўрсатишда ноқулайликлар тўғдираётгани айтиб ўтилди.
Шунингдек, ведеоселектор йиғилишида ФҲДЁ органлари фаолиятига оид айрим муаммолар ҳам (иш ҳақига устамаларни ўз вақтида тайинламаслик, олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлмаган ходимларни Агентликнинг ҳудудий бошқармаси билан келишмасдан ишга олиш, энг зарур моддий-техника жихозлари, канцтоварлар билан таъминланмаётгани каби) муҳокама этилиб, ўтган йиллар давомида ФҲДЁ бўлимларида шаклланган иш амалиёти тизимини сақлаб қолган ҳолда уни янада ривожлантириш юзасидан ҳокимликлар, хотин қизлар қўмиталарига тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.