Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Тарғибот гурухлари томонидан жойларда “ҳуқуқий саводхонликни ошириш” мақсадида тадбирлар ўтқазилмоқда.


          Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 8 январдаги 5618-сонли Фармонининг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил 24 январдаги 20-ум-сон “Ҳуқуқий тарғиботни ташкил қилиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида аҳолининг кенг қатлами орасида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, соҳага доир қонун ҳужжатларидан уларнинг хабардорлик даражасини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда ушбу қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича жорий йилнинг 8 февралидан            11 февралига қадар вилоят ҳудудидаги барча туман(шаҳар)ларда махалла фуқаролар йиғинлари, халқ таълими бўлимлари, ҳарбий қисмлар, ўқув муассасалари ва бошқа корхона муассаса ва ташкилотларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.





Вилоят адлия бошқармаси

масъул ходими Қ.Чориев