Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Янги қабул қилинган Фармон ва қонунлар тарғиб қилинмоқда


     Бугунги кунда, жамиятда аҳоли ўртасида ҳуқуқий онгни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мамлакатимизнинг олдидаги катта вазифалардан бири бўлиб турибди. Зеро, ижрочилар ва фуқароларнинг қабул қилинаётган қонун ҳужжатларидан хабардор бўлиши ва уларни амалиётда тўғри қўллаши давлатимизнинг ривожланишида катта ўрин тутади.

     Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Термиз ҳарбий прокуратураси,Термиз шаҳар мажбурий ижро буюроси ва Термиз шаҳар солиқ инеспекцияси масъуллари ҳамкорлигида Термиз шаҳридаги 11506-сонли ҳарбий қисм мажлислар залида “Ҳуқуқий саводхонликни оширишга барчамиз маъсулмиз” мавзусида ҳарбий хизматчилар ўртасида учрашув тадбири ўтказилди.

     Тадбирда маърузачилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 9 январ кунидаги ПФ-5618-сонли Фармонининг мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини ҳамда ҳарбийлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш ҳақида тушунтиришдилар.

     Шу билан биргаликда қабул қилинаётган ҳар бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат, қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар талуқлиги бўйича барча учун мажбурий эканлиги ҳақида тушунчалар берилди.

     Тадбир якунида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига тўлиқ ва батафсил жавоблар берилди.

             Сурхондарё вилоят адлия

            бошқармаси масъул ходими

                          Қ.Чориев