Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ТАҚДИРИ ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДАГИ МУҲИМ МАСАЛА


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят Ички Ишлар бошқармаси масъул ходими билан ҳамкорликда вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида Термиз шаҳридаги 13-сонли ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирокида “Болаларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш ва “Ҳуқуқий саводхонликни оширишга барчамиз маъсулмиз” мавзусида давра сухбати тадбири ўтказилди.

Давра сухбати тадбирида маърузачилар болаларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, ўсмирлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш тизимини мустаҳкамлаш, ота-оналарнинг фарзандлари олдидаги масъулиятини кучайтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида мамлакатимизда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг сезиларли даражада камайиши кузатилганлигини айтиб ўтишдилар..

Ўтган қисқа давр мобайнида мамлакатимиз ёшларининг соғлом вояга етиши барчамиз учун муҳим вазифа ва мақсадга айланганлигини, айни мақсад йўлида БМТнинг Болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияси, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари ижросининг таъминланиши ҳамда таъсир доирасига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини тушунтиришдилар.

2010 йил 29 сентябрдаги «Вояга етмаганлар ўр­тасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Қонунга асосан вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси — вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, қаровсизлиги, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайри ижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишига имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилганлигини, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар ва оилаларни ўз вақтида аниқлаш, шунингдек, уларни ижтимоий-педагогик реабилитация қилиш ҳамда вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарликлар содир этишининг олдини олиш, назоратсизлик ёки қаровсизлик оқибатида ҳаёти ёки соғ­лиғи учун хавф туғдирадиган шароитда бўлган вояга етмаганларни ўз вақтида аниқлаш, кўмак бериш сингари эзгу фаолият давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланганлигини билдиришдилар.

Шу билан биргаликда, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимининг самарали ишлаши ички ишлар идоралари профилактика хизмати ходимлари, улар билан ёнма-ён фаолият кўрсатаётган жамоат тузилмалари­нинг вакиллари ҳамда фуқаролар ҳамкорлигининг тўғ­ри ташкил этилишига ҳам боғлиқ эканлиги ҳақида тўхталиб ўтишдилар..

               Бундаш ташқари,тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 9 январ кунидаги ПФ-5618-сонли Фармонининг мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини ҳамда адлия тизмидаги идораларнинг вазифалари ҳақида батафсил тушунтириш берилиб,ёшларни сайёр тартибда адлия бошқармасининг янги биноси билан таништирдилар.

              

 

               Вилоят адлия бошқармаси

               масъул ходими                                                                Қ.Чориев