Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 451 11 48

Elektron manzil
surxondaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Қонунлар жойларда тарғиб қилинмоқда


Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш мамлакатимизнинг олдидаги катта вазифалардан биридир. Зеро, ижрочилар ва фуқароларнинг қабул қилинаётган қонун ҳужжатларидан хабардор бўлиши ва уларни амалиётда тўғри қўллаши юртимизнинг ривожланишида катта ўрин тутади.

Вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ИИБ масъуллари билан ҳамкорликда “Ўзстандарт” агентлиги Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси мажлислар залида “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш” ва  “Коррупцияга қарши курашишга барча масъулдир” мавзусида давра суҳбати тадбири ўтказилди. 

         Ушбу давра суҳбати тадбирида маърузачилар “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш энг муҳим шартлардан бири эканлигини, ҳар бир фуқароларимиздан қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, миллий қадриятларга садоқат, ҳуқуқий саводхонликни ва ҳуқуқий билимларини ошириш, ҳар қандай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда барча масъул эканлиги ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

         Шу билан биргаликда, Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясида “шахс, давлат ва жамиятга куйидаги йўналишлар ва устувор вазифалар қўйилганлигини, биринчидан, оилада ҳуқуқий тарбияни шакллантириш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, иккинчидан, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва маҳалла институтининг ролини кучайтириш, учинчидан, таълим муассасаларида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, тўртинчидан, давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва бешинчидан, аҳоли барча қатламларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда бу борада оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш масалаларида ҳам батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, “Коррупция” ҳақида тўхталиб, “Коррупция  бу – пора олиш (ўзига оғдириш), давлат ёки хусусий соҳада муайян ваколатга эга бўлган шахс, мансабдор шахснинг ёки хусусий соҳада фаолият юритадиган шахс ёки мустақил агентнинг ўз мансаб вазифасидан ёки шунга ўхшаш муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларини бузадиган, ўзи ёхуд ўзга шахслар манфаати учун ҳар қандай шаклдаги афзалликларга эга бўлиш мақсадида ифодаланган ҳатти-ҳаракат” эканлиги ҳақида иштирокчиларга айтиб ўтилди.

Мансабдор ёки мансабдор бўлмаган шахслар томонидан юқорида назарда тутилган ҳатти-ҳаракатлар содир этилиши оқибатида фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилиши ҳақида  ва коррупциянинг мудхиш жиноят эканлигини, бу жиноятнинг олдини олишда ҳамма бирдек курашмоғи лозимлиги ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Давра суҳбатида иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар қайтарилди ва аҳоли ўртасида ўтказиладиган тарғибот тадбирларида ҳамкорликни янада кучайтириш ҳақида келишиб олинди.

 

Адлия бошқармаси

масъул ходими                                                              Қоржов Чориев